08:15 / 13.10.2017
19 473

Билакдаги қизил ипнинг маъноси нима?

Билакдаги қизил ипнинг маъноси нима?
Бугунги кунда турли миллат вакиллари орасида билакка қизил ип боғлаб юрган инсонларни жуда кўп учратяпмиз. Бундай пайтда сизда ҳам ушбу ипнинг қандай маъно англатишига боғлиқ саволлар пайдо бoэлса ажаб эмас. Гарчи ушбу ип yoмон кўздан сақлаши ҳақидаги гап-сўзлардан хабардор бўлсангиз ҳам унинг келиб чиқиш тарихи сиз учун қизиқ бўлса керак.

Қизил ип индуизм ибодатхоналарида ёш қизлар қўлига тақиб қўйилади. Бунинг маъноси ип тез орада қизнинг бўлажак турмуш ўртоғи эътиборини жалб қилишидир. Бунинг ҳақиқатга нақадар яқин эканлиги эса маълум эмас.

Славянларда ва айрим шарқ мамлакатларида билакка тақилган қизил ип кўз тегишидан сақлаши ҳамда ҳаётга молийвий фаровонлик, бахт ва омадни жалб қилиши ҳақида айрим тушунчалар мавжуд. Шу сабабли ушбу миллат вакиллари қадимданоқ болалар ва катталар билагига қизил ип боғлаб қўйишган.

Айни кунларда қизил ип Голливуд yuлдузлари орасида ҳам етарлича оммалашди. Ана шундай юлдузлардан бири Мадонна бўлиб, хонанда кўплаб интервьюларида ушбу буюм унинг ҳаётига муваффақият олиб киргани ҳақида қайд этиб ўтган.

Ҳа айтгандай, айтишларича, билакдаги ипни ўз соҳиби боғласа ҳеч қандай кучга эга бўлмас эмиш. Шу сабабли ушбу буюмдан фойдаланишни истаганлар уни боғлаб қўйишни ўз яқинларидан илтимос қилишади. Ипнинг икки учи етти марта тугилиб, ҳар бир тугун тугилаётган пайтда бирор нарса ҳақида ният қилинади. Бундай ипни махсус дўконлардан сотиб олиш ёки шу рангдаги тўқув ипларидан тайёрлаш мумкин. Қизил ип ҳар доим чап билакка тақилади.

Нима ҳам дердик, бу борада ҳар кимнинг ўз қараши ва фикри бор. Қизил ипнинг ҳақиқатан ҳам ижобий сифатларга эга ёки йўқлиги ҳақида эса аниқ фактлар мавжуд эмас. Яна ким билади дейсиз?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Билакдаги қизил ипнинг маъноси нима?