01:46 / 17.10.2017
8 094

Имконияти чекланган даҳолар: Уларнинг нуқсонлари буюклик йўлини тўса олмади

Имконияти чекланган даҳолар: Уларнинг нуқсонлари буюклик йўлини тўса олмади
Ҳар бир инсонда ўз кучига нисбатан иккиланиш ҳисси мавжуд бўлади ва буни инкор этишга асло ҳожат йўқ. Бироқ, имконияти чекланган айрим инсонларнинг ҳаётдан соғлом инсонларга кўра минг баробар кўпроқ лаззатланиб яшаётганларини кўрганда юракдан мудроқ садо отилиб чиқади: “Табиат нақадар буюк, у ҳатто инсон имкониятларини чеклаб туриб ҳам яшаши учун мазмун яратиб бера олади!”

1. Лина По – Полина Михайловна Горенштейн тахаллуси. Лина По 1918 йилдан балерина ва раққоса сифатида саҳнага чиқа бошлаган. 1934 йили эса энцефалит билан оғриб, фалажлик домига тушган ва кўриш қобилиятидан айрилган.

Ушбу кўргуликдан кейин Лина По ҳайкалтарошлик билан шуғулланишга киришди. Аста-секин раққосанинг ижод намуналари санъат музейларида пайдо бўла бошлади. Бугунги кунда Лина Понинг ишларини мамлакатнинг кўплаб музейларида учратиш мумкин.

2. Франклин Делано Рузвельт – Америка Қўшма Штатларининг 32-президенти. Рузвельт полиомиелитдан азият чекар эди. Кўп йиллар давомида касалликка қарши кураш олиб борганига қарамай Рузвельт фалаж ҳолатда ногиронлар аравачасига михланиб қолди. У ўз жисмоний ҳолатига эътибор қаратмади ва мамлакат тарихидаги энг кўзга кўринган сиёсатчиларнинг бири сифатида тарихда ном қолдирди.

3. Людвиг ван Беховен тинит – ички қулоқ яллиғланишига дучор бўлгандан кейин аста-секин эшитиш қобилиятидан айрилди. Вақти келиб, у мутлақо эшитмай қолди, аммо унинг энг машҳур мусиқий асарлари айнан мана шу йиллар давомида яратилди.

4. Эрик Вайхенмайер Эверестни забт этган илк кўр спортчи бўлиб, у 13 ёшида кўриш қобилиятидан айрилган. Аммо бу ҳолат иродали йигитни ўзига бўйсундира олмади. Эрик таълимни аъло баҳоларга битирди, кейинчалик ўрта мактабда ўқитувчилик қилди, кураш билан шуғулланди ва дунё миқёсидаги спортчига айланди. Эрик Эверестдан ташқари дунёнинг энг баланд 7 чўққиси (Килиманжаро, Эльбрус каби) ни ҳам забт этган.

5. Дунёга Дон Кихотдай қаҳрамонни тақдим этган испан ёзувчиси Мигель Сервантес ҳарбий ҳизмат пайтида ўқ билан яраланиб, чап қўлидан айрилган. Кейинчалик эса унинг ўзи бу ҳақида шундай ёзган эди: “Яратган мени чап қўлимдан айириб, ўнг қўлим билан янада кўпроқ ва кучлироқ меҳнат қилишга ундади!”

6. Француз актрисаси Сара Бернар театрда кўп йиллар давомида фаолият олиб борган. 1914 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли оёғи кесиб ташланган, бироқ актриса аравача билан бирга саҳнага чиқиб, ўз ролларини қойилмақом қилиб ижро этишда давом этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Имконияти чекланган даҳолар: Уларнинг нуқсонлари буюклик йўлини тўса олмади