XIX асрда иш топиш қандай осон бўлган! XXI асрда эса иш берувчиларни ҳатто икки олий маълумот билан ҳам ҳайрон қолдира олмайсиз.
Компьютер саводхонлиги
Ўрта статистик ходим офис дастурларидан ташқари почта билан ишлаш, хатларни очиш ва ўқиш, нусхалар, имзолар, бошқа манзилларга қайтариб жўнатишни созлашни ва бошқа муҳим нарсаларни билиши керак.
Кўпинча электрон режалаштирувчилардан иш малакаси талаб қилинади. Чунки корпоратив мулоқотлар мессенжерларда олиб борилади.
Ёзма кўникмалар
Яхши ходим ёзишмаларнинг корпоратив этикасини билиши, у ёки бу маълумотларни ёзма равишда тасвирлашни, зудлик билан ҳар қандай фаолиятнинг ҳисоботларини қилишни билиши керак.
Мижозлар билан ишлайдиганлар ёзишмалар билан кўпроқ шуғулланишади, қолганлар эса — камроқ, лекин ундан ҳар қандай ҳолатда ҳам қочиб қутулиб бўлмайди.
Яхши ёзма нутқ учун саводлилик ва барча турдаги хатлар, ҳисоботлар ва ҳужжатларни ёзиш борасида тажриба талаб қилинади.
Инсоний фазилатлар
Бу ажабланарли, лекин ҳақиқат — яхши ишга кириш учун сиз яхши одам бўлишингиз керак. Хушмуомала, одобли, ҳар хил одамлар билан муомала қилишни билишингиз лозим бўлади.
Бу шахсингизни тўлиқ ўзгартиришингиз учун таклиф эмас, балки корпоратив маданият, этика ва юриш-туриш қоидаларининг муҳимлигига бўлган ишорадир. Улар тасодифан ўйлаб топилган эмас. Юқорига тил топиш мумкин бўлган одамлар кўтарилади.
Ижодкорлик
Ижодий ёндашиш сизга статистлар гуруҳи орасида ажралиб туришингизга ва ўз ишингизни яхши кўришингизни намоён қилишга ёрдам беради.
Албатта жуда шиддатли ижод билан эҳтиёт бўлишингиз керак. Айниқса муҳим ҳолатларда у ёки бу ғояларингизни ҳаётга татбиқ қилиш масаласида раҳбарият билан маслаҳатлашганингиз маъқул.
Манба: «Daryo» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди