Оилавий жанжаллар эркакни қандай касалликларга дучор қилади?

  • Ҳаёт тарзи
  • 20-10-2017, 16:55
  • 1 098
  • Оилавий жанжаллар эркакни қандай касалликларга дучор қилади?
    Бристол ва Глазго университети олимлари оилавий жанжаллар эркакни ўлимга олиб бориши мумкинлигини айтишмоқда, деб ёзади «Mazmun.uz» сайти.

    Шу икки университет мутахассислари оилали эркаклар ҳаётига бағишланган алоҳида изланишга қўл уриб, ниҳоят бир тўхтамга келишди. Маълум бўлдики, эркак кишига хотини билан ажрашиш зиён етказмаслиги мумкин, аммо кундалик жанжаллар уни охир-оқибат ўлимга етаклаши муқаррар экан. Аниқроқ айтадиган бўлсак, оилавий жанжаллар туфайли биринчи ўринда эркакнинг юрак-қон томирлари жиддий зиён кўраркан.

    Изланишлар 1991 йили бошланган эди. Тадқиқотларда шу кунга қадар тахминан 700 нафар оилали эркаклар иштирок этди. Ҳақиқатан улар оиладаги бақир-чақирлар, жанжаллар натижасида қон босими ошиши, қон таркибидаги холестерин миқдори кўпайиши, ортиқча вазнга эга бўлиш кабиларга йўлиқишгани аниқланди.

    — Агар эр-хотиннинг феъли бир-бирига қарама-қарши бўлса, — дейди олимлардан бири, — улар ҳеч қачон аҳилликда яшай олишмайди. Бу эркак кишини тўппа-тўғри оғир хасталик сари етаклайди. Лекин бу муаммонинг ҳам ечими йўқ эмас. Жанжалларнинг охири кўринмаётганини эр ва хотин сездими, дарров ажрашиш масаласини кўндаланг қўймай, ўзаро келишган ҳолда психолог қабулига қатнашлари керак.