10:08 / 22.10.2017
14 262

Болажонлар таомномаси: Энг зарурий қоидалар билан танишинг!

Болажонлар таомномаси: Энг зарурий қоидалар билан танишинг!

Одатда болажонлар таомномаси у севган турли печеньелар, тезпишар таому гамбургерлардан иборат бўлади. Аслида уларнинг рациони катталарникидан қолишмайдиган тарзда муҳим аҳамият касб этади. Таомнинг витаминларга бой бўлиши эса ақлий ривожланиш учун кўмак беради.

Ўқиш даврида болажонлар озуқаси оқсил моддаларига бой бўлиши керак. Шу боис уни мактаб томон кузатишдан аввал алоҳида нонушта тайёрлаб беринг. Тонгги тановул гўшт, балиқ, пишлоқ, творог, сут ва тухум каби маҳсулотлардан таркиб топгани яхши.
Балиқ ҳамда денгиз маҳсулотлари мия учун жуда зарурдир.

Балиқ таркибидаги енгил ўзлаштириладиган оқсиллар, омега, фосфор, йод моддалари ва мия фаолияти учун зарур бўлган бошқа кўплаб микроэлементлар мавжуд. Шу боис ҳафтада бир-икки марта балиқ куни тайинлаш фарзандингизнинг ақлий ривожланиши учун кўмак беради.

А ва Д витаминларига бой бўлмиш сариёғ болакайлар учун жуда фойдали.
Нон, бўтқа, макарон маҳслотлари, мева ва сабзавотлар – углеводнинг асосий манбаи ҳисобланади. Узум ва майиз эса мия учун ажойиб озуқа бўлади.

Гўштда миянинг жадал ишлаши учун зарур бўлган барча моддалар мавжуд, бу эса унинг болалар рационига киритилиши ўта муҳим масала эканлигини исботлайди.

Ўқувчилар учун тушликдан кейин енгил тамадди ҳам ташкил қилиб берган маъқул. Бу сут-қатиқ маҳсулотлари, конфет ёки ширинликли чой бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болажонлар таомномаси: Энг зарурий қоидалар билан танишинг!