14:11 / 22.10.2017
26 507

Ҳар тонг югуриш учун 10 сабаб

Ҳар тонг югуриш учун 10 сабаб

Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра югуриш инсон танаси учун тренажёр залларида ўтказилган машғулотлардан анчайин фойдали эканлиги маълум бўлди. Аммо саломатлигингизга оид турли муаммолар бўлса югуриш машқларига киришишдан аввал шифкор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

1. Югуриш юрак ва томирлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, юрак мускулларининг чиниқишига кўмак беради. Бунинг натижасида эса инфаркт хавфи сезиларли даражада камаяди.

2. Югуриш стресс ва асабийликни енгишда ёрдам беради.

3. Югуриш машқларидан кейин ўзингизни енгил ҳис қила бошлайсиз, кайфиятингиз кескин равишда кўтарилади.

4. Югуриш давомида қон кислород билан тўйиниб, тўқима ва бошқа аъзоларда кислород билан тўйинган қон айлана бошлайди.

5. Узоқ вақт давомида югуриш танада эндофрин – “шодлик гормони”нинг ишлаб чиқарилишига олиб келади.

6. Югуриш ақлий фаолликни яхшилайди, баъзан югуриш машқлари давомида ажойиб ғоялар пайдо бўлиши мумкин.

7. Югуриш давомида қондаги эритроцидлар миқдори кўтарилади, натижада организмда гемоглабин миқдори кўпаяди.

8. Югуриш машқлари қувноқ мусиқа билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилса, натижаси янада сезиларли бўлади.

9. Эрталабки югуриш кишини тетиклаштиради, кечқурунгиси эса кун давомидаги чарчоқлардан ҳалос этади.

10. Югуриш машқлари мукаммал қоматга эришишнинг синалган усулидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар тонг югуриш учун 10 сабаб