Бизнесда кишиларга таъсир қилувчи машҳур иборалар. Улар қандай ишлайди?

  • Ҳаёт тарзи
  • 22-10-2017, 18:55
  • 532
  • Бизнесда кишиларга таъсир қилувчи машҳур иборалар. Улар қандай ишлайди?
    Бизнесда имкони борича кўпроқ фойда олишга уринилади. Бу йўлда турли техника ва йўлларини ўрганиб қўйиш ўз фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлганлар ҳамда бизнес вакилларига асқотиши табиий. Телеграмъдаги Реклама ва Маркетинг канали ана шундай усуллардан бири бўлган сўзларнинг таъсири ҳақида материал тайёрлади. Унинг ўзбекча талқини билан танишинг.

    1. «Сен бутун умрингнинг қолганини шунчаки ширин сув сотиб ўтказмоқчимисан ёки мен билан бориб дунёни ўзгартиришни истайсанми?»

    Бу сўзлар билан Стив Жобс ПепсиCўдаги Жон Скаллини ўзига чақириб олишга муваффақ бўлган. Бу ерда бир неча техник ишонтириш иборалари қўлланган. Реаллик доимо кишиларни ноқулай ҳис қилишларига мажбурлаб келган. Профессионал манипуляция усталари бундан самарали фойдаланиб, қийинчиликларни осон ечими таклиф қиладилар. Машина ёки бирор ичимлик белгиси кишини чиройли, машҳур ва муваффақиятли қилиши мумкин. Кейинги техника етарлича маълум: икки вариант таклиф қилинади, табиийки улардан бири жуда ёмон бўлади.

    2. «Ахир сиз соғлом тишларни эгаси бўлишни хоҳлайсизку?»

    Тиш пастаси сотувчиси бу сўзларни айта туриб ишонтиришнинг икки хилидан фойдаланади. Биринчиси – риторик саволдан фойдаланиш. Улар сўзловчининг фикрини рад этиб бўлмайдиган қилиб берилган. Бунда сотувчи ва харидорнинг ҳаётга бир хил қараши ишонч чақириши маълум. Иккинчиси – маънога яқин техника, яъни «ҳа деб жавоб берилувчи саволлар». Бунда маҳсулот билан боғлиқ саволлар бўлиши шарт қилиб қўйилмаган. Сотувчи «Ҳаво жуда яхши, шундай эмасми?» деб сўраши мумкин. Киши ҳаттоки арзимас ва кичик фикрга қўшилиши ҳам унинг каттароқ нарсаларга кўнишини енгиллаштиради.

    3. «Бу машина сизга муносиб»

    Кишилар мақтов хуш ёқади. Уларни алоҳида, аҳамиятли ва ақлли ҳисоблашлари манзур бўлиши аниқ. Кундалик ҳаётда ундан кишиларга «Сизнинг даражангиздаги киши менга ёрдам беришга вақт ажрата олади деб ўйламайман» кабилида мурожаат қилиш мумкин. Рекламада бу техникани одатда тўгридан-тўғри мурожаат қилишда фойдаланилади: «Сиз сифатни қадрлайсиз», «Сиз вақтингизни беҳудага сарфлашни ёқтирмайсиз» ва шу кабилар.

    4. «Сиз бутунлай эркинсиз»

    Одатда кишининг ўзида танлов борлигига ишонтиришнинг айёрона усули. Кишилар уларни чеклаганларини ёмон кўришади. Бошқа нарсани олишига эришмоқчи бўлган сотувчи, уни мажбурламаётганини, балки шунчаки танлов имконияти борлигини эслатади. 22000 киши қатнашган Кристофер Карпентернинг тадқиқотларида бу ноодатий кўринишдаги техника эканлиги намоён бўлади: бу муваффақиятнинг 50 фоизини таъминлайди. Тадқиқотчилар кишилардан хайрияга пул ажратишларини, автобус чиптасига қарз бериб туришларини сўрайдилар, лекин унинг охирида «мен мажбурламаяпман» ёки «лекин сиз ёрдам беришга мажбур эмассиз» деган сўзларни айтганларида кишилар нисбатан ўз ихтиёрлари билан кўнадилар. Гапнинг ўзи унча муҳим эмас, лекин у берадиган маъно: «сиз бутунлай эркинсиз, мен сизни мажбур қилмаяпман» дегани муҳимдир. Мазкур техника асосан, шахсан алоқа қилинганда самарали, хат ёки телефондаги суҳбатда унинг таъсири тушиб боради.

    5. «Фақат бугун 50 фоизлик чегирма»

    Бу техника бирор қадрли нарсани қўйиб юборишдан сақлаш қўрқиш инстинктини беради. Рекламаларда асосан, «Охирги имконият!», «Ҳали кеч бўлмасидан шошилинг» каби сўзлар қўлланади. Статистикаларга кўра, арзон сотувлар кунида кишилар 10 фоиз кўпроқ харид қилар эканлар.

    6. «Бу машина шунга арзийди!»

    Боши ва охирида енгил танланган сўзлар эшитадиган инсонга нутқнинг таъсирини оширади. Танлаб қўлланган сўзлар нутқни нисбатан норасмийроқ қилиб, харидор билан сотувчи орасидаги тўсиқларни олиб ташлайди.

    7. «Нега энди йўқ?»

    Манипуляция қилишнинг энг муҳим усули – эътирозлар билан тўғри ишлай олишдир. Сиз кимдандир нимадир илтимос қилсангиз, сизга рад жавобини беришлари мумкин. Кейин кима қилиш керак? «Нега энди йўқ» деб сўраш лозим. Бунда сизга йўқ дейишларига олдиндан тўсиқ қўясиз. Бундай савол бериладиган киши ўзини оқлайдиган томонга айланиб, мантиқий ечимлар топишга уринади.

    Манба: Likeit.uz