01:49 / 25.10.2017
13 267

Боланинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи 3 та одатий нарса

Боланинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи 3 та одатий нарса
Бугунги кунда болалар дўконлари кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун қулай бўлган моллар билан тўлдириб ташланган. Лекин биз ҳаётимизни енгиллаштириш билан ўзимиз билмаган ҳолда фарзандларимизнинг ривожланишига тўсқинлик қиламиз.

Ахир ҳамма ихтиролар ҳам фойдали бўлавермайди-ку. Баъзилари эса фақат маълум бир ёшгача фойда келтиради…

Бир ёшдан кейин резинка сўрғич ва бутилкалар

Жажжигина чақалоқчалар овқатлана олмаганлари учун уларга бутилка зарур бўлади, резинка сўрғичлар эса сўриш рефлексини қондиради ва уни тинчлантиради. Лекин бола бир ёшга тўлганидан кейин яхшиси бу нарсалардан воз кечишга ўргатиш лозим.

Акс ҳолда доимий равишда сўриш тишламни бузади ва тирноқлар, қаламлар, ручкаларни тишлаш каби жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Юришга ўргатувчи аравачалар

Бундай аравачалардан фойдаланиш болалар шифокорлари томонидан умуман тавсия қилинмаган.

Биринчидан, бу умуртқага катта оғирлик туширади, бола ҳали мустақил равишда юра олмайдиган бўлса, демак унинг умуртқаси ҳали бунга тайёр эмас.

Иккинчидан, бола аравача ичида мувозанатини сақлай олмасдан ўзини олдинга ташлайди, демак бу унга ҳақиқий юришни ўрганишга ёрдам бермас экан.

1,5 ёшдан кейин бир марталик тагликлар

Бир марталик тагликлар – бу жуда қулай, лекин сиз улардан қанча узоқроқ фойдалансангиз, тувакка ўргатиш жараёни шунча қийинроқ бўлади.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, тагликда иссиқ ва қуруқ, ва ҳатто бола ўзининг «ишларини» қилиб қўйса ҳам, бу унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.

Агар болани ползунка ва иштончаларга ўтказсангиз, у намликнинг ёқимсиз ҳолатини ҳис қилади ва тувакка ўтиришга тезроқ ўрганади.

Шунинг учун болага 18-20 ойликдан бошлаб бир марталик тагликларни ишлатишни тўхтатган маъқул.

Манба: Daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Боланинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи 3 та одатий нарса