08:21 / 26.10.2017
7 666

Нима учун илон ва ўргимчакдан бунчалар қўрқамиз? Олимлар бу қўрқувга доир янги маълумотни аниқлашди!

Нима учун илон ва ўргимчакдан бунчалар қўрқамиз? Олимлар бу қўрқувга доир янги маълумотни аниқлашди!

Немис ва америкалик олимлар инсоннинг илон ва ўргимчак қаршисидаги қўрқуви ирсий бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақида хориж нашрлари хабар бермоқда.

Ўтказилган тадқиқотда чақалоқлар иштирок этган бўлиб, уларнинг ушбу жонзотларга қарши қандай муносабат кўрсатганлари тадқиқот натижалари борасида маълум фикрга келиш учун имкон яратди.

“Биз кичик болаларга гул ва балиқ суратлари ўрнига илон ҳамда ўргимчакларнинг расмини кўрсатганимизда уларнинг кўз қорачиқлари катталашгани аниқланди. Бу ҳолатда қорачиқлар катталашиши мияда стресс реакцияси учун жавоб берадиган жараён фаоллашиб кетганининг белгисидир. Демак, ҳатто кичкина болалар ҳам мазкур жониворларни бошқаларидан ажрата олишади” дейди нейробиолог Штефани Холл.

Шу тариқа олимлар илон ва ўргимчаклардан қўрқиш болаларга ҳомиладорлик пайтида ирсий йўл билан ўтади деган фикрга келишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун илон ва ўргимчакдан бунчалар қўрқамиз? Олимлар бу қўрқувга доир янги маълумотни аниқлашди!