21:25 / 08.11.2017
9 626

Мунажжимлар башорати: 9 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 9 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар эрталабдаёқ режалаштирилган ишларни уддалай билсангиз, кунингиз албатта ёқимли ўтади. Раҳбарлар билан асло баҳсга киришманг, ўзингизга ортиқча муаммо орттириб оласиз. Даволаниш, жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш бугун муваффақиятсизлик келтиради. Оилавий ҳаётингизда сукунат ҳукм суради. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 ноябр куни оғир вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Аммо бу манзилда узоқ қолиб кетмайсиз. Яқин дўстлардан бири ёрдамга келади. Ҳужжатлар ва хаёлот оламингизни тартибга келтириб қўйсангиз, зиён қилмасди. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Серқатнов йўлларга шахсий автомашинангизда чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор. Саломатликни эса кун мобайнида назоратда ушланг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ишхонангизда бугун ёқимсиз вазиятлар кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Гарчи уларнинг сизга алоқаси бўлмаса-да, барибир бардошли бўлишингизга тўғри келади. Баъзи ҳамкасблар сизнинг фаоллигингизга, омадлилигингизга ҳасад кўзи билан боқиши ҳам ҳақиқат. Шундай экан, ишни сал секинроқ амалга ошира қолинг. Барибир ўз вақтида бажаришга улгурасиз. Тадбиркор бўлсангиз, бугун пул танқислигига дуч келишингиз мумкин. Агар муаммони кечгача ижобий ҳал этмасангиз, инқироз назар сола бошлайди деб ҳисоблайверинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
9 ноябр куни қисқичбақа буржи остида таваллуд топган қизларимиздан баъзиларига ўзи севган инсон муҳаббат изҳор қилиши ва қўлини сўраши кутилади. Бу, шубҳасиз, сиз учун росманасига кутилмаган совға бўлади. Қариндошларнинг бири билан орангизда жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Бу муаммо ҳам сизнинг сизнинг қанчалар бардошли одам эканингизни яна бир карра синовдан ўтказади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Ўзингиздан ёш ва тажрибаси оз ҳамкасблар маслаҳатига қулоқ тутманг. Иложи бўлса, уларга шу нарсани бир эслатиб қўйинг. Иш бажаришда, молиявий масалаларни ҳал этишда қалб амрига бўйсунган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида ошқозон-ичак йўлларида жиддий муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Бу муаммони фақат мутахассис кўмагидагина ижобий ҳал этасиз. Имкон бўлса, кечқурун соат 19: 00 дан кейин умуман овқатланманг. Кечқурун эски қадрдонлардан бири телефон орқали сизга ёқимли хабар етказади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
9 ноябрда ким биландир жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу жанжални дўстларингиз босди-босди қилади. Аммо барибир кайфиятингиз бузилади-да! Бугун олис сафарга отланиш стрессли лаҳзаларни ҳадя этади, шахсий автомобилингизда йўлга чиқсангиз, катта миқдордаги жаримага ҳам тортилишингиз мумкин. Яхшиси, бу амални бошқа кунга қолдиринг. Моддий аҳволингиздан шикоятингиз бўлмайди. Кечки пайт қўлингизга мўмай даромад келиб тушади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Мабодо ҳали охирига етказилмаган ишларингиз бўлса, янгисига қўл урманг ва ўшаларни якунлаш ҳаракатига тушинг. Оилангизда кекса қондошлардан бири вазиятни кескинлаштириши, арзимаган баҳона билан жанжал кўтариши мумкин. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга фақат зиён етказади. Саломатлигингиз панд бергани қолади. Спорт билан ҳам шуғулланманг. Кечқурун уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
9 ноябр куни ишхонада раҳбарлар қилаётган ишингиздан кўнгли тўлмаётганини айтишса-да, ўзингизни ҳаддан зиёд уринтирманг. Зиммангиздаги юмушларни хотиржам, ҳамкасблар кўмагига таянган ҳолда бажаришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда эркинлик сизга фақат зарар етказади. Жуфтингизга, танлаганингизга нисбатан эътиборли бўлинг, вассалом.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Қалб амрига қулоқ тутган ҳолда йўл тутсангиз, бугунги кун сиз учун унутилмас ёқимли лаҳзаларни ҳадя этиши тайин. Тадбиркорлар ўз тажрибасига суянган ҳолда янги лойиҳаларни ҳақиқатга айлантириш пайида бўлганлари маъқул. Албатта муваффақиятга эришасиз. Дўстларга жаҳл қилманг, орадаги муносабатларга путур етиши мумкин. Ҳар ким ўзича ҳақ эканини унутманг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
9 ноябрда жуфтингиз ёки суйганингиз билан муносабатларда масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Қайсидир масалада тортишишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кўнгилсизлик орттириб оласиз. Мавқени оширишга ҳали эрта, шунинг учун борига кўнишга мажбурсиз. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун хонадонингизда оилавий байрам ташкил этиш сизнинг чекингизда турибди. Ишларни битиришингиз билан байрамни ташкиллаштиришга тушсангиз ҳам бўлади. Оила қурмаганлар куз бошида ким биландир муҳаббат романини бошлаб қўйган бўлишса, бугун романнинг жиддий қисмига етиб келишади. Эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Саломатлигингиз бугун панд берадиган эмас. Аммо барибир эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
9 ноябр куни балиқ буржида таваллуд топганлар шу қадар фаол бўлишадики, бирданига бир нечта ишни дўндира оладиган даражага етишади. Шубҳасиз, бу маошингизга ва ҳамкасблар орасидаги обрўйингизга ҳам ижобий таъсир этмай қолмайди. Тақдирнинг барча зарбалари сизни бугун айланиб ўтишга мажбур бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..