Стрессга чап берамиз!

  • Ҳаёт тарзи
  • 12-11-2017, 07:30
  • 624
  • Стрессга чап берамиз!
    Стресс ҳолати билан барчамиз кўп бор тўқнаш келганмиз. Тушкунлик кайфиятини енгиш учун самарали бўлган бир нечта қоидаларни билиб олсангиз, стресс сўзи сиз томонга яқин ҳам йўламайди.

    1. Ҳаётдан ҳикмат изланг!
    Ҳар бир воқеа инсон учун мактаб эканлиги ва ҳеч бир иш бежизга содир бўлмаслиги ҳақида ўйланг. Жанжалли вазиятлардан сақланинг, ўзингиз учун ёқимсиз инсонлар билан алоқани имкон борича камайтиринг.

    2. Музаймоқ енг!
    Кайфиятнгиз ёмонми? Очиқ ҳавода бироз сайр қилганча, ўзингизни музқаймоқ билан сийласангиз кайфиятингиз сезиларли даражада кўтарилади.

    3. Шоколад ҳам ёрдам шай!
    Шоколад мияга дам беради, унинг фаоллиги оширади. Шунингдек, уни истеъмол қилганда танада бахт гормони ишлаб чиқарилиши жадаллашади.

    4. Ўзингизни асранг!
    Саломатлигингизнинг қийматини билинг, ўзингизга кучли инсон эканлигингизи тез-тез такрорлаб туринг. Ишончимиз комилки, бу усуллар ўз мақсадларингиз томон илдам интилишда кўмак беради.