16:59 / 12.11.2017
13 293

«Эримнинг жазмани борга ўхшайди…»

«Эримнинг жазмани борга ўхшайди…»
— Турмуш ўртоғимнинг ишхонаси билан менинг ишхонам ёнма-ён жойлашган. Мен анчадан бери ишга чиқмаётгандим. Яқинда ишга бордим. Тушлик маҳали бирга овқатланамиз, деб турмуш ўртоғимнинг ишхонасига ўтдим. Аммо ҳамкасблари «Эрингиз анчадан бери ишга келгани йўқ, меҳнат таътилида», дейишди. Лекин эрим менга бу ҳақда лом-мим демаган, энг ёмони эса ҳар куни эрталаб ишга кетяпман, деб чиқиб кетарди.

Очиғи, бу воқеадан кейин шубҳаланиб қолдим. Эримга қўнғироқ қилгандим, телефони хизмат доирасидан ташқарида экан. Кечгача амаллаб кунни ўтказдим-у, дарров уйга шошилдим. Эрим одатдагидек соат еттиларда кириб келди. «Қаерда эдингиз?» деб сўрагандим, «Ишдан келяпман», деди. «Ёлғон гапирманг, бугун ишхонангизга боргандим, йўқ экансиз, ҳамкасбларингиз анчадан бери ишга чиқмаяпти, меҳнат таътилида дейишди», деганимда менга ялт этиб қаради-да, «Ким айтди сенга эркак кишининг иши битта бўлади, деб. Иккита-учта ишим бор», деди. Юз-кўзидан чарчагани билиниб турарди, шунда «Эҳтимол, гапи ростдир», деб ўйладим. Аммо шубҳаю гумонлар менга тинчлик бермай қўйди. Нима қилишни билмаяпман.
… 06-95 абоненти

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Эримнинг жазмани борга ўхшайди…»