Мунажжимлар башорати: 14 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 13-11-2017, 21:42
  • 1 734
  • Мунажжимлар башорати: 14 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Бугун ҳам ёқимли, ҳам ёқимсиз вазиятларни бошдан кечиришингиз кутилади. Пул сарфлашда ақлни ишлатган ҳолда йўл тутсангиз, кечқурун бир сўмингизга ўн сўм қўшилиб, киссани қаппайтириб олишингиз турган гап. Оиласиз ва яқинда кимнидир севиб қолганларнинг айримлари кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишлари мумкин. Бунга ўзингизнинг шошма-шошарлигингиз сабаб бўлиши тайин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Иложи бўлса, бугун шахсий автомобилингизда кўчага чиқмаганингиз маъқул.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    14 ноябр куни қатъиятлилик билан иш кўришингиз лозим бўлади. Агар лавозимингиз ошишини истасангиз, албатта. Фарзандлар, қондошлар ва қўни-қўшни билан ёқимли суҳбатлар ташкил этиш муваффақиятли кечади. Кечқурун сира иккиланмасдан, олис сафарга отланаверишингиз мумкин. Кун давомида сизни фақат қувончли лаҳзаларгина қуршаб олади. Кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиш эҳтимоли бор.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    14 ноябрда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилади. Романтик характерга эга бўлган кутилмаган совға сизга бир олам шодлик ва келажакка нисбатан ишонч ҳадя этади. Оилалиларни куннинг иккинчи ярмида оилавий жанжаллар, баҳслар кутади. Бу пулнинг дастидан юзага келиши эҳтимолга яқинроқ. Жисмоний ва руҳий ҳолатингизни бир меъёрга келтиришни истасангиз, кечқурун уйдан кўчага чиқмай дам олинг. Шу билан бир қаторда бирон-бир кулгили фильм томоша қилсангиз ҳам ниятингиз амалга ошади.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    Кунингиз омадли ва ёрқин кечади. Ҳатто, осмондаги қора булутлар ҳам бу кунингизни сиздан тортиб ололмайди. Ёшларга тажриба улашиш, билим бериш бугун хайрли кечади. Ишга, учрашувга кечикмасдан боришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда хафагарчиликлар кечга қадар сизни безовта қилиши турган гап. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаши мумкин. Яхшиси, олдини олиб врач қабулига чиқиб келинг. Овқатланиш меъёрларини, режимини бузманг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    14 ноябр куннинг биринчи ярмида майда кўнгилсизликлар билан тўқнаш келишингиз кутилади. Аммо совуққон муносабатда бўлсангиз, уларни йўқ қила оласиз. Иш жойингизда ҳам анчадан бери сизга ола қараб юрган ҳамкасбингиз бўлар-бўлмас ғийбатлар, бўҳтонлар билан кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу муомаласига кулги ва сукут билан жавоб қайтарсангиз, ўзи қазиётган чуқурга албатта ўзи йиқилади. Кун давомида нотаниш одамлар билан мулоқотга киришманг, танишувларни амалга оширманг. Кечқурун ёлғиз қолинг ва хаёлот денгизида сузинг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    Нимага, қандай юмушга қўл урманг, юлдузлар албатта ғалаба қозонишингизни башорат қилишган. Кундузи кичик харидларни амалга оширишингиз мумкин. Бу ҳам сизга хуш кайфият бағишлайди. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишда эҳтиёт бўлинг, ўзингизга ёқмайдиганлар билан суҳбат қурманг. Кечқурун уйингизни меҳмон босиши, ёқимли хабарлар эшитишингиз ва катта даромадга эга чиқишингиз кутилмоқда. Бундан чиқди, дўппини осмонга отаверсангиз бўлади.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    14 ноябр куни биринчи навбатда келажакда сизга битмас-туганмас фойда ва лаззат бахш эта оладиган ишга қўл уринг. Бу, айниқса, молиявий аҳволингиз билан боғлиқ бўлса яна яхши. Оила аъзоларингиз билан мулоқот аъло даражада ўтади. Шу баҳонада яқин ўтмишда орангизда бўлиб ўтган майда-чуйда кўнгилхираликлар унут бўлади. Анчадан бери спорт билан шуғулланиб келаётганлар бугун муваффақиятга эришишлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозонингизда муаммо туғилса, овқатланиш масаласини режимга солиб қўйинг.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    Куннинг биринчи ярмида янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Оиласизлар учун бу танишув романтикага айланиб кетади. Чунки қарама-қарши жинс вакили ва вакиласи билан яқиндан танишасиз. Кечқурун профессионал касбингиз доирасида миянгизни янги ғоялар чулғаб олиши мумкин. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    14 ноябр сиз учун осон кечмайди. Кун бўйи турли ниқобларда юришингизга тўғри келади. Демак, артистларча йўл тутишингиз, елиб югуришингиз керак. Атрофдагилар билан мулоқотда тилга эҳтиёт бўлинг. Арзимаган нотўғри гап учун шўрингизга шўрва тўкилиши ҳеч гап эмас. Ишхонангизда ҳамкасблардан бири ғийбатингизни қилиб, бошқаларга ёмонлаб юрганидан хабар топишингиз мумкин. Лекин бундай хабарлар ўткинчи. Кечқурун пластик карточкангизга мўмайгина пул тушса, қайғулар албатта унутилади.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    Бугун сира қўрқмасдан, хавотирланмасдан дуч келган ишга қўл ураверинг. Қийналиб қолсангиз, дўстларингиз, ҳамкасбларингиз бажонидил ёрдам беришади. Оилавий ҳаётда ҳам муаммолар йўқ эмас. Бироқ уларни ҳамжиҳатликда бартараф этишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида мазангиз қочиши кутилади. Халқона усулда муолажалар олишни хаёл қилманг, профессионал врач қабулига бориб тўлиқ тиббий текширувлардан ўтинг. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    14 ноябр куни олис сафарга чиқишни зинҳор режалаштирманг. Жароҳат олишингиз, муваффақиятсизликка учрашингиз хавфи бор. Айниқса, шахсий автомобилингизда йўлга чиқсангиз, катта миқдордаги жаримага тушишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кўз кўриб қулоқ эшитмаган харажатларга тушмай десангиз, харид ҳақида умуман ўйламанг. Кечқурун китоб ўқинг, уқалаш, йога, соғломлаштиришга йўналтирилган машғулотлар билан банд бўлинг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    Илгари уддалашнинг иложи бўлмаган ишларга қайта қўл урмаганингиз маъқул. Беҳуда вақт сарфлаганингиз қолади. Бугун билим олиш, олий ўқув юртига кириш муваффақиятли кечади. Тижорат билан шуғулланадиганларнинг ошиғи олчи бўлади. Даромадингиз икки ҳисса бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, бироз танаффус қилиб, денгиз бўйларида дам олиб қайтинг. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

    Манба: Hordiq.uz