23:34 / 14.11.2017
26 001

… 78-54 абоненти (ёш қиз)нинг жавоби: «Менга нима дейсиз? Ундан кўра эрингизни йиғиштириб олинг!»

… 78-54 абоненти (ёш қиз)нинг жавоби: «Менга нима дейсиз? Ундан кўра эрингизни йиғиштириб олинг!»
— Хиёнат деган сўздан ҳамма ҳайиқса керак. Чунки оилада кимдир хиёнат йўлига кирдими, унинг зиён-заҳми шу оила учун жуда оғир кечади. Мен баъзида тушунмайман, нега ёш қизлар ўз-ўзига жабр қиляпти?!

Эрим билан севишиб турмуш қурганмиз, икки фарзандимиз бор. Иккинчи фарзандимиз туғилиши арафасида эрим бир қизга илакишиб қолди. Эрим-ку, майли, мен ўша қизга ҳайрон қолдим. Чунки у эримнинг оилали ва бола-чақаси борлигини биларди.

Иккинчи фарзандимиз туғилгандан кейин бу сирдан огоҳ бўлдим ва қизни топиб, у билан гаплашдим. Ундан нега бундай қилаётганини сўрадим. Ишонсангиз, у пинагини ҳам бузмай: «Менга нима дейсиз? Ундан кўра эрингизни йиғиштириб олинг!» деди.

Унга жавобан: «Менга қара, қизалоқ, сен ўзингни йиғиштириб ол. Эримнинг йўриғи бошқа, аммо сенга ўхшаганларнинг шўрига шўрва тўкилиб, шарманда бўлганинг қолади. Эсинг борида этагингни ёп», дедим-у, уйга қайтдим. Тўғрисини айтсам, ўша қизнинг олдида бўғила бошлаганимдан ундан йироқлашдим.

«Наҳотки қизларда шарм-ҳаё қолмади? Наҳотки уларнинг орзу-ниятлари бўлмаса?! Ахир уларнинг ўзи ҳам эртага бир оиланинг бекаси бўлади-ку?! Бу қизларнинг ҳаммаси ҳам ота-онасиз эмасдир? Ана ўша ота-оналарнинг кўзи қаёқда? Нима учун улар бу ёшда кўчага чиқиб кетишди?»

Мана шу саволлар гирдобида уйимга қайтарканман, Худога шукр қилдим. Чунки ота-онам вақтида тергаб, тўғри тарбия берганига ва шу сабаб ҳақиқий бахтга етишганимга.

Айни дамда эрим бу воқеадан хабар топдими ёки Худо инсоф бердими, билмадим, хуллас, қинғир йўлидан қайтди. Шундай бўлса-да, ҳамон шубҳаю гумонлар ичидаман. Менга маслаҳат беринг, эрим билан бу борада гаплашиб олайми ёки индамай яшайверайми?
… 78-54 абоненти

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » … 78-54 абоненти (ёш қиз)нинг жавоби: «Менга нима дейсиз? Ундан кўра эрингизни йиғиштириб олинг!»