09:37 / 18.11.2017
5 817

Кунни кулги билан қаршиланг!

Кунни кулги билан қаршиланг!
Жажжи чувалчанг онасидан сўради:
— Ойи, дадам қаерда?
— Даданг йигитлар билан балиқ овига кетган.
***
Дўстидан сира қарзини ундира олмаган йигит охири йўлини топди. Ўзича башорат туза бошлади. Дўсти башоратларга қаттиқ ишонарди. Йигит сўради:
— Сен қайси буржда туғилгансан?
— Чаён буржида.
— Гороскопингни ўқидингми?
— Йўқ.
— Ўқиб кўр.
У ерда қуйидаги жумлалар битилганди: «Шу ҳафтада барча қарзларни эгаларига қайтармасангиз, ҳафта охирида сизни кўнгилсизликлар кутади».
***
— Азизим, истайсизми, сизга юрагимни ҳадя қиламан?
— Сен олдин асабларимни қайтар.
***
— Дунёда энг кўп кўзга ташланадиган учта сўз қайси?
— I love you?
— Тополмадинг.
— Унда қайси?
— Made in China!
***
Жинни жиннидан сўради:
— Чап оёқни ўнг оёқдан қандай ажратса бўлади?
— Чап оёқдаги бош бармоқ ўнг томонда жойлашган.
***
Бир эркак хотинидан қутулишни истарди-ю, лекин қамалиб кетишдан қўрқарди. Бир куни дорихонада сотувчи бўлиб ишлайдиган дўстидан сўради:
— Сенда ичган заҳоти дарҳол ўлдирадиган дори борми? Хотинимни ўлдирмоқчиман.
— Бор, лекин у дорига қўшиладиган модда Ҳимолай тоғларида бўлади. Олиб келсанг, тайёрлаб беришим мумкин.
Эркак бир ой йўқолиб кетиб, ўша моддани топиб келтирди. Дўсти уч соатдан сўнг столнинг ярмини эгаллайдиган бир дона дорини келтирди.
— Хўш, мен шундай катта дорини қандай ичираман?
— Йўли осон. Стол устига қўясан. Хотининг келиб столга энгашади-да, «Вой, бу нима?» дея сўрайди. Ана шу пайтда дорини олиб бошига бир туширасан.
***
— Хўш, ўғлинг ким бўлмоқчи?
— Шахсий фирма очиб, бирдан бойиб кетмоқчи.
— Муваффақиятлари қалай?
— Зўр! Ҳалитдан менга худди камбағал қариндошига қарагандек қарай бошлади.
***
Уй девори ортидан овоз келяпти:
— Нафас олинг! Нафас олманг! Нафас чиқаринг!
— Дада, ойим рентгенга тушяптими, нима бало?
— Йўқ, ойинг меҳмонларга уйдаги янги идишларни кўз-кўз қиляпти.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кунни кулги билан қаршиланг!