21:39 / 21.11.2017
10 934

Мунажжимлар башорати: 22 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

Мунажжимлар башорати: 22 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун худо хохласа профессионал касбингиз доирасида мартабангиз ошиши кутилмоқда. Иш кўпайгандан кўпаяди, ҳамкорлар, ҳамкасблар сизни олқишлаб чарчашмайди. Тажрибаси камроқлар сиздан маслаҳат сўрашга шошилади. Асосийси, тўғри йўлдан адашманг. Иблиснинг йўлига юрманг. Кучингизни тўғри сарфлай билсангиз, барча муаммоларни ўз имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал этасиз. Муҳаббатда ҳам аҳиллик, бахтли лаҳзалар сизники бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 ноябр куни пул ва омад топишингиз йўлида анча заҳмат чекишингизга тўғри келади. Бардош билан, кучли иродангизга таянган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, иншооллоҳ мақсадга албатта етасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Сафар сизда илиқ таассуротлар қолдириши аниқ. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун асосий вақтингизни фарзандлар, фарзанд бўлмаса, жуфтингиз, у ҳам бўлмаса, ширин хаёлларингиз билан бирга ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Куннинг биринчи ярмида ўтмишда қолган собиқ қалбингиз эгаси билан интернет орқали ёзишмалар ёзишишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда муаммолар йўқ эмас. Ўзаро жанжаллар, баҳслар сизни четлаб ўтмоқчи эмасга ўхшайди. Молиявий муаммолар эса ижобий ҳал бўлади. Шунинг учун ҳам келажакка реал кўз билан боқа бошлайсиз. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 ноябр куни бировлар уддалай олмаган ишларни ҳам сизнинг зиммангизга юклашади. Хавотирланманг, сизда куч ва имкониятлар етарли. Бунга қўшиб ўз вазифангизни ҳам аъло даражада адо этасиз. Тушдан кейин қариндошлардан бирини оғир вазиятдан олиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин. Баъзилар нималарнидир сотиб олиш учун катта пул сарфлашлари мумкин. Айримлар эса янги уйга кўчиб ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун янги танишувларни бошдан кечирасиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Миянгизда ишингиз билан боғлиқ янги ғоя ва режалар пайдо бўлади. Лекин уларни ҳамкасбларга гуллаб юрманг. Ишхонангизда ҳасадгўйлар етарлича топилади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга дил ҳасратларини тўкиб солиши кутилади. Кечки пайт сизга шубҳали бир иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлманг, йўқса, катта пул йўқотасиз. Муҳаббатда омадингиз чопади. Оила қурмаган бўлсангиз, тун бўйи вақтингизни романтика оғушида кечирасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 ноябр куни ишларингизни шу қадар усталик билан тез уддалайсизки, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Шубҳасиз, иш нафақат маънавий, балки моддий манфаатдорлик ҳам ҳадя этади. Муҳаббатда сизни кичик синовлар кутади. Агар ҳақиқат сиз томонда деб ҳисобласангиз, бўш келманг-да, синовлардан ўтаверинг. Саломатлигингиз ҳаво билан боғлиқ бўлиб, сизга кичик ноқулайликлар олиб келиши мумкин. Сурункали хасталик билан оғриганлар дориларини ўз вақтида ичиб юришса, муаммо бўлмайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Хусусий мулк, пул масаласида таваккалчиликка зинҳор йўл қўйманг. Дўппи тор келса, тажрибали ҳуқуқшунос билан бамаслаҳат иш тутинг. Ўз бизнесига яқиндагина эга бўлганлар янги ҳамкорлар қидириши лозим. Бу ишни айнан бугун аъло даражада уддалашингиз мумкин. Кечқурун кимдир сизни ва жуфтингизни оилавий байрамга таклиф этиши кутилмоқда. Зиёфат баҳона бўлиб зарарли одатларга қайтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 ноябрда фаоллигингиз сизга содиқ қолиши профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда ўз аксини топади. Чамаси, яқиндагина ишга киришгансиз. Қарайсизки, тугатиб бўлибсиз. Бу мўмай даромад ҳам олиб келади. Лекин кредитни тўлашингиз керак-ку! Ярим даромаддан воз кечишга мажбурсиз. Хавотирланманг, қолгани ҳам сизга етиб ортади. Муҳаббатда сизни ёрқин туб бурилишлар кутади. Кечқурун ҳар жиҳатдан сизга идеал бўла олувчи одам билан учрашиб танишасиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Оила қурмаганларга юлдузлар маслаҳат беришади. Ҳали униси, ҳали бунисига чопиб ўзингизни беҳуда қийнаманг. Бу ҳаракатлар сизга иснод келтириши ҳеч гап эмас. Бир инсонни танланг-у, ўша билан ҳаётингизни боғлаш пайида бўлинг. Оилалилар ойлик бюджетдан хабардор бўлиб қўйсалар зиён қилмайди. Кечқурун миянгизни кемираётган янги ғояни пишитиш билан банд бўлинг. Бу сизга мўмай даромад келтиради. Саломатликни сақланг, овқатланиш режимини бузманг. Рационингизни доимо назоратда сақланг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 ноябр куни шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши кутилмоқда. Аммо бу бурилиш сизнинг фойдангизга ишлайди. Кун давомида бир-биридан ёқимли кутилмаган совғалар қўлингизга келиб тушади. Зарарли одатлардан воз кечиш учун жуда қулай имкониятлар мавжуд. Уларни қўлдан чиқарманг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини хоҳласангиз, хатога йўл қўйишдан сақланинг. Ҳадеганда ваъда беришдан тийилмайдиганларга умуман ишонманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Анчадан бери миянгизни кемириб келаётган янги ғояларни бугун ҳаётга тадбиқ этинг. Бу масалада профессионаллик етиб ортади. Оиласизлардан кимнидир аёл киши собиқ суюклиси билан яраштиради. Агар ярашишга ўзингиз ҳам тайёр бўлсангиз, аёлга шубҳа билан қараманг. Бир-бирингизга яна бир имкон беринг. Ажаб эмаски, бу гал иш тўй билан якун топса.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 ноябр куни уйқудан вужудингиз куч, имкониятларга тўлиқ ҳолатда уйғонасиз. Шунинг учун ҳам апил-тапил кийинасиз-у, ишхонага йўл оласиз. Тушга яқин дўстлардан бири сизга ажойиб хабар етказади. Бу хабар энг жиддий муаммоларга ҳам реал, оптимистик назар билан боқишингизда асқотади. Тижоратчилар ҳар доим бўлгани каби бугун мўмай даромадга эгалик қилишлари кутилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 22 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..