21:47 / 21.11.2017
38 729

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Арслон буржи вакилларини нималар кутмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Арслон буржи вакилларини нималар кутмоқда?
Арслон буржида туғилганлар табиатан қизиққон бўлишади. Бу йил шу хусусиятига таянган ҳолда ўз мақсадига эришишади. Лекин ит йили қизиққонликни кўтармайди. Демак, сиз вазият билан ҳисоблашган ҳолда ит йилига нисбатан муносабатларни ўзгартиришингиз лозим. Акс ҳолда эзгу мақсадларга етишингиз оғир кечади.
Феврал ойи хотиржамликда ўтади. Бу ойда сиз ташқи кўринишингизга зеб бериш ва ит йили билан муносабатларни чуқурлаштириш пайида бўласиз. Шунинг ҳисобига баҳор ойининг ўзидаёқ тижорат билан шуғулланувчилар ишни мустаҳкам йўлга қўйиб даромад кетидан қувишни бошлаб юборишади.
2018 йил сизга ҳар жабҳада муваффақиятларни ваъда қилмоқда. Фақат ўзингиздек омадли бўлмаганлар устидан кулиш ёки уларга паст назар билан қарашни бас қилишингиз тавсия қилинади. Иш керагидан ортиқ кўп бўлади. Лекин шунинг орасида шахсий муаммоларни бартараф этишга ҳам вақт топасиз.
Оила қуришга улгурмаганлар ниҳоят янги йилда бўлғуси бахтини учратади. Демак, сиз йил бошиданоқ тўй харажатлари учун пул йиға бошлашингиз керак бўлади.
Оилалиларнинг хонадонида ҳам аҳиллик ҳукм суради. Шундай бўлиши ҳам керак-да. Негаки, ит йили аҳилликни, садоқатни кўпроқ қадрлайди. Ёз ойларида ўзга мамлакатларга оилавий саёҳат уюштирсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Фақат ундан олдин уйингиз таъмирини ҳал этиб қўйишингиз талаб қилинади. Мартабани ошириш ҳам асосий режалар қаторида туради. Сентябр ойига бориб барча муаммолар ижобий ҳал этилади. Айниқса, тадбиркорлар бу ойда ўта фойдали шартномаларга имзо чекиб, пулига пул қўшишга муяссар бўлади.
Қишда молиявий жиҳатдан аҳволингиз жуда яхши кечади. Камлик кўрмайсиз. Глобал муаммолар кўндаланг келиб сизни безовта қилмайди.
2018 йил охирида кўпчилик оилаларда чақалоқ йиғиси янграши кутилади. Шубҳасиз, бу янгилик анча-мунча харажат қилишга ҳам сизни мажбур этади. Тўғри-да, акс ҳолда нима учун яшайди одам. Яхшиликка бўлса, қанча харажат қилсангиз ҳам арзийди.
Оила қурмаганларнинг айримлари йил давомида олис сафарга чиқиб, ўша ёқларда ўз бахтини учратишлари эҳтимолдан холи эмас.

МУҲАББАТИ

Эсда тутинг, ит йили сотқинлик, иккиюзламачиликни хушламайди. Демак, кимнидир севсангиз, унинг юзига оёқ қўйишингиз тавсия этилмайди. Оилалилар жуфтини, яқин инсонларини янада қаттиқроқ севсинлар. Шунда 2018 йил бу оилага барака, қувонч ҳадя этишдан тийилмайди.
Албатта, баъзи оилаларда барибир хиёнат кўзга ташланмай қолмайди. Аммо бу ҳаракатларни ҳеч ким олқишламайди. Худодан қўрқиш керак ва у хоҳлагандек яшаш керак. Ташқаридаги хуфиёна муносабатлар балога гирифтор этмай қўймайди.
Ёлғиз бўлсангиз, сизга ит йили тўлақонли оилани ваъда қилмоқда. Сиз бу оиланинг қадрига етиб, жуфтингизни бошда кўтариб юрсангиз арзийди. 2018 йил сизга шундай дунёларга арзирли бахтни тақдим этмоқчи.

ОИЛАСИ

Оилали дўстларимизга бўлар-бўлмас баҳоналар билан жуфтини танқид қилавермаслик, жанжалга сабаб бўлувчи ҳаракатларни содир этмаслик тавсия этилади.
Йил давомида асосан қувончли, ёрқин лаҳзалар жуда кўп бўлиши кутилади. Фақат уларнинг қадрига ета олсангиз бас. Тўғри, қариндошларингиз тарафидан инжиқликлар, норозиликлар бўлиши табиий ҳол. Сиз бу икир-чикирларни дипломатик йўл билан силлиқчасига ҳал этишингиз лозим.
2018 йили жуфтингиз, фарзандларингиз тарафидан кўплаб кутилмаган совғаларни қабул қилиб олишингиз эҳтимоли бор. Рашк балосига асло кенг йўл очиб берманг. Чунки рашк метиндек мустаҳкам қалъаларни ҳам ер билан яксон қилишга қодир иблисона одатдир. Майли, жуфтингиз, яқинларингиз ҳар бир босган қадамингизни назоратда ушласинлар. Эътибор қилманг. Сукут ёрдамида ўз садоқатингизни исбот қилинг.

САЛОМАТЛИГИ

2018 йили кўпроқ дам олиб, камроқ ишлашингиз керак. Йўқса саломатлигингизга путур етказиб қўйишингиз мумкин. Парҳез, табиат қўйнида дам олиш, саёҳатга чиқиш саломатлигингизни мустаҳкамлашда жуда асқотади. Зарарли одатларни ташлаш учун ҳам ит йили қулай кечади. Эрталаблари гимнастика, кундузи спортнинг фаол турлари билан шуғулланишни канда қилмасангиз, соғлиғингизга ҳеч қандай хавф раҳна сола олмайди.
Эрталаблари нонушта қилишда ҳам гап кўп. Кавлорияга бой маҳсулотлар, жумладан, ёнғоқ, ерёнғоқни кунига меъёрида истеъмол қилиш гемоглабинни кўтариб, юрак фаолиятини яхшилайди. Ёки шароит кўтарса, эрталаблари қаймоқ истеъмоли ҳам зарар қилмайди. Асосийси, соғлиқ тобида бўлиши учун кўпроқ ҳаракатланиш лозим. Бир жойда ётиб қолсангиз, йўқ жойдан касалликлар келиб чиқаверади.
Тоза ҳавода кўп сайр қилиш ҳам умрни узайтиради. Нафас йўлларингиз тозалана боради. Фаоллигингиз ортади. Энг хавфли вирусларни ҳам тоза ҳаво сайри йўқ қилади.

МАРТАБА ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ

2018 йили баъзи дўстларимизнинг омади келиб лотереяга катта пул ютиб олишлари эҳтимолдан холи эмас. Лекин йил давомида тежамкорликкина сизга дўстлик қилиши мумкин. Қўлингизга келиб тушган пулларни аниқ режа асосида сарфлай билсангиз, ҳеч қачон пулга зориқиш сезмайсиз. Кўнгилочар тадбирлар, зиёфатлар уюштириш ит йилига умуман тўғри келмайди. Азартли ўйинлардан, пул билан боғлиқ таваккалчиликлардан тийилинг. 2018 йил сокин ва меъёрни билган ҳолда яшашингиз тарафдори. Йил охирига бориб баъзилар қўшимча даромадли иш топиши зарур бўлади.
Тижорат билан шуғулланишни ният қилганлар йил бошиданоқ бу ишга киришаверишлари мумкин бўлади. Худди шу паллада сиздан қачондир қарз олганлар қарзини қайтаради. Худо дилига солган бўлса керак-да. Бу айни муддао бўлади-ю, сира иккиланмасдан тижоратга қўл ураверсангиз ярашади.
Мартабангизни ошириш ниятида яшаётган бўлсангиз, бу ишда қайсарлик ва принципиаллик талаб қилинади. Бусиз мақсадга етишингиз мушкул. Бу масалада арслон буржида туғилган аёлларга ҳавас қилса арзийди. Улар мартабани ошириш масаласини йилнинг биринчи чорагидаёқ қойиллатишади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Арслон буржи вакилларини нималар кутмоқда?