21:35 / 23.11.2017
38 642

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Тарози буржи вакилларини нималар кутмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Тарози буржи вакилларини нималар кутмоқда?
Тарози буржи вакиллари учун 2018 йил хотиржамлик билан бошланади. Арзирли хавотирга тушадиган вазиятлар кутилмайди. Мабодо кутилганда ҳам бу Тарози буржида туғилганлар учун олдиндан огоҳлантириш вазифасини ўташи мумкин.
Молиявий аҳволингиз ҳам бировдан кам бўлмайди. Тадбиркорлар йил бошиданоқ янги ишларга қўл уришади, янги ҳамкорлар пайдо бўлади, даромадга даромад қўшила боради.
Аммо март ва апрел ойларида эҳтиёт бўлинг. Ғараз ниятли кимсалар сизни йўлдан уришга уриниб кўриши, қўлингизда борига кўз олайтириши мумкин.
Ит йилида кўпроқ ҳис-туйғуларга суяниб иш тутишингиз тавсия этилмайди. Акс ҳолда оила қуришга улгурмаганлар доғда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Ақл билан иш кўрганлар эса албатта бахтини топади.
Оилалиларни йил давомида кутилмаган совғалар, ёқимли хабарлар қуршаб туриши кутилмоқда. Уй таъмири, янги уй сотиб олиш ит йилида муваффақиятли кечади.
Ёз бошида рўзғорингизда жиддий муаммолар туғилиши мумкин. Агар уларни ўз вақтида ижобий ҳал эта олсангиз, уёғига кузга қадар асабларингиз ҳам дам олишига эришасиз. Тижорат аҳли сентябрда рақобатчи балосига рўбарў бўлиши кутилмоқда. Улар сизни иложи борича боши берк кўчага олиб киришга интилишади. Рақобатчиларни юқори лавозимли шахслар кўмагисиз енга олмайсиз.
Октябрдан то ноябр ярмигача ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Бу кўпроқ эндигина тижорат билан шуғуллана бошлаганларга тегишли. Офис қуриш, безак ишлари, уёқда ишни кўнгилдагидек юритиш дам олишингизга имкон қолдирмайди. Пулларингиз нақд бўлса, уларни банкка фоизли ҳисоб рақамга қўйинг, ортиқча пул ҳеч қачон зиён келтирмайди.
2018 йил охирида кайфиятингиз умумий маънода яхши бўлади. Ўзингизни тетик ҳис этасиз. Мартаба ошиши, молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўла бориши кўзланган мақсадларга эришишда пойдевор вазифасини ўтайди. Айримлар маоши кўп иш топишлари ҳам айни йил охирига тўғри келади.
Саломатлик тобида бўлиши учун аввало овқатланиш режимига амал қилишингиз керак бўлади. Спорт ва бошқа ҳаракатли машқлар иккинчи даражали ҳисобланади.

МУҲАББАТИ
Оиласизлар 2018 йил аввалида бир умрлик орзусига эришишлари кутилади. Башарти сергак турмасангиз, баъзи баҳоналар билан бахт томон талпинишдан тийилаверсангиз, у сизни четлаб ўтаверади. Бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда ақлга кўпроқ суянинг. Кейин эса танлашда эҳтиёт бўлинг. Фирибгар ё хиёнаткорини танлаб қўйиб бир умр аламда ўтманг.
Эҳтиросларни ўз вақтида жиловлашга одатланишингиз лозим. Бўлмаса, суйганингиз сизни енгилтабиат деб ўйлаши ҳам турган гап.
Бўлғуси жуфтингиз билан турмуш қуришингиз учун сизда пул ҳам, хоҳиш ҳам, интилиш ҳам меъёрида бўлади. Меҳнатсевар бўлсангиз, янада яхшироқ, бахтлироқ, хотиржамроқ умр кечирасиз. Тарози буржида туғилганларга чекка-чеккада қарама-қарши жинс вакил ёки вакилалари билан дон олишиш тавсия этилмайди. Инсонга ўта садоқатли ҳисобланган ит йили бундай жиноятларни ҳеч қачон кечирмайди.

ОИЛАСИ
Оилалилар йил давомида асосий вақтини уйда, қариндошлар, фарзандлар қуршовида ўтказганлари маъқул. Гарчи ишингиз кўпайиб, бош қашишга вақт топа олмай қолган тақдирингизда ҳам оиладагиларни унутмаган ҳолда бир амаллаб улар ҳолидан хабардор бўлишга ҳаракат қилинг. Шунда оилада жанжаллар ўрнини кутилмаган совғалар, ҳурмат-иззат ва хурсандчиликлар эгаллайди.
Уйдагилар билан йил бўйи мулойим муносабат юритинг. Жаҳлдорлик орангизга совуқчиликлар олиб кириши мумкин. Жуфтингизни камроқ танқид остига олинг, камроқ танбеҳ беринг. Шуларнинг ўрнига эркалашга ўхшаган фавқулодда ҳолатларни ўйлаб топинг. Баъзи бировлар, аниқроғи, аёллар ит йилида ҳомиладор бўлиши ва йил охирига бориб кўзи ёриши ҳам мумкин.
Ёзда кўпчилик уй таъмирига астойдил киришади. Агар хоналарни янги мебел билан жиҳозлашга тўғри келса, пулни аяманг. 2018 йили ҳеч қачон киссангиз пулсиз қолмайди иншооллоҳ.

САЛОМАТЛИГИ
2018 йили организмингизга тез-тез қулоқ тутинг, у билан ҳисоблашган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Худо кўрсатмасин, хасталаниб қолгудек бўлсангиз, ҳеч қачон ўз билганингизча муолажалар олманг. Албатта врач кўригидан ўтинг.
Янги йилда иммунитетни кўтариш масаласида елиб-югурасиз. Велосипедда кўпроқ сайр қилинг. Меваларни керагича истеъмол қилинг. Нафас машқлари сизга жуда катта фойда бериши мумкин.
Аммо уззукун спортзалда қолиб кетишингиз ҳам яхшиликка олиб келмайди. Парҳез қилиш ҳам тавсия қилинмайди. Бу нарсалар организмингизни жисмоний зўриқишга мубтало этади. Бир жойда узоқ ўтириб қолиш ҳам мумкин эмас. Куч етганича жисмоний меҳнат билан шуғулланиб турсангиз, саломатлигингиз янада мустаҳкамлана боради.
Тоза ҳаво сизга катта фойда беради. Хамирли таомлар ўрнига мева-сабзавотлар истеъмол қилинг. Камроқ асабийлашишга ҳаракат қилинг.

МАРТАБА ВА МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
Бу масалада сиз учун 2018 йили бир талай имкониятлар эшиги очилади. Яратган мавқени ошириб олиш, моддий жиҳатдан қўшимча қувватга эга бўлишингиз учун қулай вазиятларни ҳадя этади. Ана шунда кўпчилик дўстларимиз тадбиркорлик, тижорат кабиларни сира қўрқмасдан бошлаб юборишлари мумкин бўлади. Ақлий меҳнат кишилари 2018 йилда керагидан ҳам ортиқроқ даромад эгасига айланишлари кутиляпти. Бундай вазиятларда даромаднинг пичасини хайрия мақсадларига ҳам сарфлайверинг. Савоб ҳам керак-ку, ахир!
Дангасаликка асло йўл қолдирманг. Раҳбарлардан узоқроқ юринг. Лекин улар буюрган ишларни ўз вақтида дўндиришни ҳам унутманг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2018 йилда Тарози буржи вакилларини нималар кутмоқда?