21:58 / 01.12.2017
9 098

Мунажжимлар башорати: 2 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 2 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун ишларингиз шу қадар кўп бўладики, кун бўйи офисда ўтиришингизга тўғри келади. Тушдан кейин бир танишингиз келиб сизга келгусида мартабани қандай йўл билан ошириш мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар бериши кутилади. Маслаҳатларга албатта амал қилинг. Кечқурун оила қурмаган йигитлар бўлғуси жуфтига қанча кўп муҳаббат изҳор қилсалар, муносабатлар шунча мустаҳкам тортади. Кечқурун олис сафарга чиқиш зарурати туғилса, бу амални бошқа кунга қолдиринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
2 декабр куни рўзғордаги муаммолар бўйича яқинларингиз билан баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо қанча уринманг, ўз фикрингизни исботлашга ҳаракат қилманг, фойдаси йўқ. Ишхонада ҳам раҳбариятдагилар билан жиддий суҳбат кечиши мумкин. Кечқурун баъзи дўстлар сизни кафега таклиф этишлари кутилмоқда. Рози бўлманг. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғуринг. Ҳар ҳолда ҳозир қиш, кўчага қалин кийиниб чиқмасангиз, саломатлик хавф остида қолиши ҳеч гап эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳар қандай иш, воқеа-ҳодисага файласуфларча муносабатда бўлинг. Кун давомида маънавий юксалиш йўлида сезиларли ҳаракатлар содир этинг. Руҳан покланиш ҳаракатида бўлинг. Бугунга режалаштирилган барча сафарларингиз муваффақият келтиради. Кечқурун эса жуфтингиз ё танлаганингиз сизга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этишга бел боғлаган. Бу ҳақиқатан унутилмас бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
2 декабр куни ишда ҳам, муҳаббатда ҳам сиздан ўтадигани бўлмайди. Сиз росмана авангард қиёфасига кирасиз. Аммо худбинликка ҳаддан ташқари эрк берманг. Молиявий муаммолар ислоҳот талаб қилади. Демак, уларни қандайдир янгича усуллар ёрдамида ҳал этишингиз керак бўлади. Рўзғордаги муаммоларни эса шундайлигича бартараф этсангиз бўлади. Кечқурун ўзингиз яқин ўтмишда жуда қалин бўлган бир инсон сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйган бўлиб чиқади. Омадингизни берсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз қувончли бошланади ва бу то кечга қадар давом этиши кутилади. Қай мавзуда бўлмасин, йирик лойиҳаларни сира қийинчиликларсиз ҳақиқатга айлантира оласиз. Агар севимли хоббингиз бўлса, унга ҳам алоҳида вақт ажратинг, афсусланмайсиз. Саломатлигингиз масаласида муаммолар дуч келиши мумкин. Буйрак ва ошқозонингизни врач кўригидан ўтказмасангиз бўлмайди. Парҳез тутинг ва организмнинг жисмонан зўриқишига йўл қўйманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
2 декабрда паризод буржи вакилларининг айримлари ҳаётида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Ишни алмаштирасиз. Бу иш сизга ҳар жиҳатдан ёқиб тушади. Оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида кичик кўнгилсизликлар кўзга ташланиш эҳтимоли бор. Оилалилар ҳам ташвишдан қуруқ қолишмайди. Молиявий масалада ҳам негадир омадингиз юриша қолмайди. Шу нарса жуфтингиз ва сизнинг орангизда муносабатлар совуқлашувига олиб келиши ҳеч гап эмас. Лекин бу ўткинчи.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ташқи кўринишингизга оро бериш ва спорт билан кўпроқ шуғулланинг. Бу, албатта аёллар ва қизларга тегишли бўлган маслаҳат. Эркаклар эса бугунги кунини зарарли одатлардан халос бўлишга сарфлашса ёмон бўлмасди. Агар кечки пайтга бориб соғлиғингиз панд бера бошласа, куннинг қай қисми бўлишидан қатъи назар врач кўригига боринг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда, электр токига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
2 декабрда кайфиятингиз осмону фалакда бўлмаслиги тайин. Баъзи воқеалар содир бўлиши сизни тушкун кайфиятга солиб қўйиши мумкин. Бу асосан ишхонадаги муҳит билан боғлиқ. Молиявий масалада қийинчиликларга дуч келсангиз, пашшадан фил ясаб ўтиришингиз шарт эмас. Муаммолар сал кечроқ бўлса-да, барибир сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Сарф-харажатлар бобида ҳам ўйлаб қадам босинг. Энг оғир вазиятлардан фақат ҳазил-мутойиба ёрдамида чиқиб кета оласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун жуда мулойим ва беозор одамга айланишингиз керак. Шунда кўнгилсизликлар сизни четлаб ўтиши мумкин. Ишда сиздан фақат фаоллик талаб қилинади. Қолганини омадингизга қўйиб бераверинг. Дам олишдан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Чунки сизга иш жойингиздаги раҳбарларингиз янги лойиҳаларни тақдим этишади. Лойиҳалар эса қаттиқ ишлашни талаб қилади. Кўзланган эзгу мақсадлар йўлида тўсиқлар кўзга ташланмайди. Шундай экан, олға қадам босаверинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
2 декабр куни шаънингизга кўплаб ҳақоратлар, бўҳтонлар ёғилиш эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг учун руҳан тайёргарлик кўриб олишингиз зарур бўлади. Башарти маънавий кўмакка эҳтиёж сезсангиз, яқин дўстларга мурожаат этинг. Дўстлар албатта сизга ёрдам кўрсатишади. Фақат келажак режаларингизни бировлардан, ҳатто дўстлардан ҳам сир тутинг. Соғлиғингизни жуда эҳтиёт қилинг. Молиявий муаммолар кечқурун ҳал бўлиши кутилади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишхонангизда раҳбарлар билан жиддийчасига баҳслашиб қолишингиз хавфи бор. Бу сизнинг зиёнингизга ишлашини ўзингиз ҳам сезиб турган бўлсангиз ажаб эмас. Бундай лаҳзаларда сукутни қурол қилиб олинг, албатта ғалаба қиласиз. Иш бажаришда эса фаолликни шиор қилиб олинг. Фаол одамдан ҳеч бир иш қочиб қутула олмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, китоб ўқинг, қизиқарли фильм томоша қилсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
2 декабр куни кунингиз сезиларли даражада оғир кечиши мумкин. Тадбиркорлар кун бўйи ҳамкорлар ва рақобатчилар ўртасида бўзчининг мокисидек югуриб-елиб вақт ўтказишлари тайин. Бундай лаҳзаларда узоқ вақт ўй суриш фойда бермайди. Ҳаракатлар содир этинг. Молиявий масалада муваффақиятларнинг каттаси фақат сизга аталган. Яқиндан кўмак берадиганларга нисбатан адолатли бўлинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 2 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?