00:33 / 06.12.2017
11 048

Кучли xотира сири аниқланди

Кучли xотира сири аниқланди
Канаданинг Ватерлоо университети олимлари овоз чиқариб ўқиш киши xотирасини кучайтиради деган қарорга келдилар.

Ўтказилган тадқиқотда иштирок этган 95 киши ёзилган маълумотларни 4 усул: овоз чиқармай ўқиш, овоз чиқариб ўқиш, ўз овозини ёзиб олганча эшитиш, биров ўқиган маълумотни эшитиш орқали эслаб қолишга ҳаракат қилдилар. Натижалар эса овоз чиқариб ўқиш барча усуллардан самаралироқ эканлигини кўрсатди.

Тадқиқотчилар бирор маълумотни эслаб қолишда унга фаол ҳаракат ҳам қўшилса, натижа кучлироқ бўлишини қайд этдилар, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кучли xотира сири аниқланди