21:57 / 07.12.2017
11 595

Мунажжимлар башорати: 8 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 8 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрталаб уйқудан уйғонгач, яқин қариндошларни байрам билан табрикланг. Кунни шундай режалаштирингки, сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган бўлсин. Қўшнилардан бири билан кун давомида жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар ўзингизни яхши тутсангиз, оғир-босиқлик билан иш кўрсангиз, бу жанжалларни четлаб ўтасиз албатта. Саломатлигингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
8 декабрда моддий аҳволингиз шу қадар яхши бўладики, байрам баҳонасида оилавий бўлиб дўкон, бозорларни айлансангиз, ёқимли харидларни амалга оширсангиз ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Муолажалар олиш, жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш муваффақиятли кечади. Муҳаббат бобида ҳам вазиятни ўз фойдангизга ўзгартиришингиз мумкин. Жуфтингизнинг руҳий ҳолатига алоҳида эътибор қаратинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
8 декабрда руҳиятингиз осмонида қора булутлар кўзга ташланмайди. Аммо тадбиркорларга қийин бўлиши мумкин. Даромад, иш юритишда жиддий тўсиқларга дуч келишлари кутилади. Ҳуқуқшунос иштирокисиз шартномаларга имзо қўйманг. Йўл-йўлакай учрайдиган майда-чуйда ишлар даромадингиз ортишига сабабчи бўлади. Оиласизларнинг баъзилари бугун кечқурун тўй тараддудини бошлаши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Тижоратчи бўлсангиз, ўзингиз қаттиқ ишонган, ҳамкорлар ҳамкори деб билганлар сизга рақобатчи бўлиб чиққанига гувоҳ бўласиз. Лекин бундан хавотирга тушишнинг кераги йўқ. Шундай бўлса-да, бугундан эътиборан ўша «ҳамкорлар» ҳақида зарур маълумотларни тўплашга киришинг. Шахсий ҳаётингизда ҳам сизни жиддий синовлар кутади. Кечқурун овқатланишда меъёрни билинг ва эрта ухлашга ётинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
8 декабр куни нафақат янги дўстлар, балки иш масаласида ишончли шерикларни ҳам топиш бахтига муяссар бўласиз. Оилада эса бунинг акси. Қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келади. Бу асабларингизни қақшатиб ташлаши тайин. Агар бугун кимдир сизни сафарга таклиф этса, дарҳол рози бўлинг. Бу сафар сизга моддий тўкинлик ҳадя этиши мумкин. Кечқурун анча ойлар бурун сиздан қарз олган одам инсоф бериб қарзини қайтаради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Шахсий ҳаётингизда етакчилик учун хуфиёна кураш бошланиши кутилмоқда. Бу курашга барҳам беринг, совуққонлик билан уни йўқ қилинг. Азартли ўйинлар ва пул масаласидаги таваккалчиликларни четга суринг. Акс ҳолда катта пул йўқотишингиз турган гап. Куннинг иккинчи ярмида қон босимингиз ошиши безовта қилиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатлигини назорат этиб боришлари керак. Аҳвол кескинлашувини кутманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
8 декабр куни янги танишувларни бошдан кечиришингиз мумкин. Қўни-қўшни ёки танишлар билан тил топиша олмаслигингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Башарти кўчада шундай кўнгилсизликка дуч келсангиз, дарҳол ортга қайтиш пайига тушинг. Спорт билан шуғулланиш, бассейн ёки саунада чўмилиш бугун хайрли ва ўта фойдали кечади. Зарарли энергетика сув остида қолиб, янги, фойдали энергетикага эга бўласиз. Онадан қайта туғилгандек енгил тортасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Қай ишга қўл урманг, омадингиз келади. Муаммоларнинг ўзи сиздан қочиб изсиз ғойиб бўлиши кутилади. Муҳаббатда жуфтингиз билан бамаслаҳат қарорлар чиқаринг. Шошма-шошарликка йўл берманг, бу молиявий жиҳатдан инқирозга юз тутишингизга сабабчи бўлиши мумкин. Эсда сақланг, бу йўқотиш сизга жуда қимматга тушиши тайин. Кечқурун соғлиғингизни назоратдан ўтказиб олинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
8 декабрда худодан астойдил тилаб, эзгу мақсадлар йўлида олға бораверинг. Мақсадга албатта етасиз. Тушдан кейин дўстларингиздан бири сизга нисбатан хоинлик ҳаракатларини содир этиб қўйиши мумкин. Ҳушёр туринг. Оила қурмаганлар яқин орада танлагани билан жанжаллашиб қолган бўлса, бугун қайтадан учрашиб муносабатларни тиклаш учун қулай имкониятлар пайдо бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилар ва сизга ҳасад кўзи билан боқувчилар таъқибига тушишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун хотиржамликни сақлаган ҳолда иш тутинг. Ёввойи жаҳдга сира эрк берманг. У сизни тўғри йўлдан оздириши мумкин. Атрофдагилар билан илиқ муносабатларни сақлашга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганларни кечки пайт қандайдир ҳодиса кутиб қолади. Асосийси, тақдир ҳукмига қарши борманг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Бу кўнглингизни кўтариб, қўшимча куч тортиқ этади. Шубҳали хабарлар эшитсангиз, дарҳол эсдан чиқаришга ҳаракат қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
8 декабр куни ишга ўзингиз хоҳлаган тарафдан ёндаша бошлайсиз. Ҳатто, ҳеч кимдан маслаҳат ҳам сўраб ўтирмайсиз. Бахтга қарши худди шу нарса сиз учун кечирилмас хатога айланиши муқаррар. Муҳаббатда ҳам омад сиздан юз ўгирай деб турибди. Бу ҳам етмагандек, кечқурун ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз кутилади. Врач кўригига шошилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кунингиз гармонияга бой тарзда кечади. Кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Уни ҳатто энг яқин инсонингиз ҳам ўзгартира олмайди. Молиявий муаммолар кечқурунгача етмай ижобий ҳал бўлади. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бош ва оёқ оғриғи кечаси сизни безовта қилиши мумкин. Кун давомида хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 8 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?