21:50 / 08.12.2017
11 303

Мунажжимлар башорати: 9 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 9 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз ранг-барангликда ва қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Лекин қаттиқ ишлашингиз ҳам шарт. Бусиз кўзланган мақсадларга етишингиз мушкул бўлиб қолади. Агар миянгизга профессионал касбингиз билан боғлиқ янги ғоялар келиб қолса, ҳамкасблар ва раҳбарият билан албатта ўртоқлашинг. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутади. Оилалилар ҳам жуфти билан шундан кам бўлмаган вазиятда суҳбатлар қуришади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
9 декабр куни касбингиз билан боғлиқ, ҳали ўзингизга маълум бўлмаган янги билимларни ўзлаштиришингиз зарур бўлади. Омадга эришишни истасангиз, ҳар қанақасига елиб-югуринг, ишланг, бош қотиринг. Хусусий мулк ва мерос масаласида яқин қариндошлар билан мулойим оҳангда сўзлашишингиз тавсия этилади. Шамоллаш ҳамда гриппдан сақланишда сизга халқона усулда яратилган дори-дармонлар ёрдам бериши мумкин. Кечқурун оилангиз даврасида бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Жанжал, араз ва қарама-қарши фикрлашдан нари бўлинг. Суҳбатдошингиз ким бўлишидан қатъи назар унинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизда муваффақиятлар кутади. Бундан ташқари, баъзилар қарама-қарши жинс вакил ва вакилаларида қизиқиш уйғотиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун яқин манзилга сафар қилишингиз эҳтимоли бор. Бу сафар сизга моддий манфаатдорлик келтиради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
9 декабрда биринчи бўлиб саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Жисмоний жиҳатдан мукаммалликка эришиш билан бир қаторда асабларни мустаҳкамлаш ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Керак бўлса, спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг, ортиқча вазндан халос бўлинг. Кечқурун оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Молиявий муаммолар кечқурунга яқин ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз молиявий жиҳатдан муваффақиятли кечиши кутиляпти. Бундан ташқари, ҳар бир дақиқангиз ёрқин ҳодисаларга бой бўлади. Яқин дўстлардан бири эса азалий орзуингиз ҳақиқатга айланишида яқиндан кўмак беради. Куннинг иккинчи ярмида баъзи биродарларимиз яқин масофага хизмат сафари уюштиришлари мумкин. Саломатлик масаласида муваффақиятга эришасиз деб бўлмайди. Бош ҳамда ошқозон оғриғи безовта қилиб ўтиши кутилади. Дарҳол врач қабулига ёзилиб қўйинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
9 декабр куни ёши улуғлар билан камроқ мулоқот қилишингиз тавсия этилади. Кун ярмида эса эски таниш аёллардан бири кайфиятингизни бир пул қилиш эҳтимоли бор. Миш-мишлар, турли ғийбатга қоришиқ хабарларга ишониб қўйманг. Сизни танқид қилаётганларидан хабар топсангиз, сукутга чўминг-у нари кетинг. Қуруқ сафсата эмас, амалий ҳаракатларгагина ишониб иш тутинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратда ушлашлари зарур.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кун сиз учун жуда оғир кечиши мумкин. Кимлардандир қачонлардир қарз олган бўлсангиз, бугун ўшалар қарзини қистаб келиши кутилади. Орангизда куракда турмас ҳақоратлар ҳам тилга кўчирилиши эҳтимолдан холи эмас. Янги ғоялар сизга касбингизнинг юқори чўққиларини забт этиш учун имкон яратади. Оилалиларнинг кўпчилиги кечқурун рўзғордаги жиддий муаммолар билан тўқнаш келиши мумкин. Муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда қалбингиз ёрдам беради.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
9 декабрда ирода кучингиз яна бир карра синовдан ўтадиган бўлиб турибди. Бу раҳбарларингиз буюрган оғир юмушларни адо этишда намоён бўлади. Лекин организмни жисмонан зўриқтирманг. Бу асаб тизимингизни ҳам ишдан чиқариши ҳеч гап эмас. Севимли инсонингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олиш зарурати туғилса, эмоцияни жиловда маҳкам тутган ҳолда иш кўринг. Соғлиғингиз ҳаммасидан муҳим. Уни парвариш қилишдан тўхтаманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
9 декабр куни зерикишга сира вақтингиз бўлмайди. Ишларингиз бошингиздан ошиб тошади. Бироқ ҳар бир бажарган ишингиз сизга мўмай даромад ҳадя этишини унутманг. Тўғри, молиявий аҳволингиз тўлиқ яхшиланиши учун кўп тер тўкишингизга тўғри келади. Муҳаббатда дипломатларча йўл тутинг. Акс ҳолда ёлғиз қолиб кетишингиз турган гап. Ҳар бир ҳаракат ва мавжудликнинг меъёри бўлиши лозимлигини ҳар доим эсда сақланг. Омадингизни берсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
9 декабрда ҳамкасблар билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи сезиляпти. Иш бажаришда қийинчиликка дуч келсангиз, ўзингиздан ёши улуғ ва тажрибалироқ ҳамкасблардан маслаҳат сўранг. Бугун келажак ҳақида зинҳор режа туза кўрманг. Бугун тузадиган режаларингиз келгусида фойда ўрнига зиён етказадиган бўлиб чиқади. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Лекин профилактика сифатида врач кўригидан ўтиб қўйиш ҳам зиён қилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Куннинг биринчи ярмида бадавлат бир инсон билан танишиб суҳбатлашасиз. Шу инсон келажакда профессионал касбингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда асқотиб қолиши мумкин. Бугун олдингизга фақат ғалабага олиб борувчи мақсадларни қўйинг. Куннинг иккинчи ярмида жуфтингиз ёки танлаганингиз билан орангизда жанжалли вазиятлар юзага келиши кутилади. Кечқурун маданий дам олиш эртанги кун учун янги куч ва имкониятлар бахш этади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
9 декабрда сизни оммавий тадбирни бошқариш учун таклиф этишади. Бу тадбир зиёфатга айланиши аниқ. Шунинг учун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилишингиз керак. Шахсий ҳаётингизда қандайдир муҳим бир воқеа содир бўлади. Шу нарса режаларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Кун давомида ўзгаларга эмас, фақат қалбингизга қулоқ тутинг. Кечқурун бир дунё пул келиб қўлингизга тушади. Демак, янги йил байрами кўнгилдагидек ўтиши тайин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?