23:33 / 10.12.2017
8 675

Чет тилини ўрганишда асқотувчи 5 супер тавсия!

Чет тилини ўрганишда асқотувчи 5 супер тавсия!
1. Аввало хорижий тилни ўрганишда шахсий қизиқишларингизни ҳисобга олинг. Сизга ҳинд фильмлари ёқса, ҳинд тилини, турк сериаллари ишқибози бўлсангиз туркчани, инглизча қўшиқларни жон деб эшитсангиз, инглиз тилини ўрганишингиз осон бўлади.

2. Тил ўрганиш учун оз бўлса-да ҳар кун вақт ажратишингиз керак. Ўрганаётган тилингизда таржима қилинмаган фильмлар томоша қилинг, бу орқали луғат бойлигингизни ошириб борасиз.

3. Эришилган муваффақиятлар учун ўзингизни сийлаб туринг. 50 та сўз ёдласангиз, бир финжон қаҳва ичиб олинг, янги гаплар тузсангиз, бир бўлак шоколад истеъмол қилиб ақлни пешлашингиз мумкин бўлади.

4. Гарчи сўзлашув услуби мулоқот қилишдаги энг муҳим тушунчалардан бири бўлса ҳам, ўрганаётган тилингизда чиройли ва бехато ёзишга одатланинг.

5. Ижтимоий тармоқлар орқали ўзингиз ўрганаётган тилда мулоқот қила олувчи инсонлар билан дўстлашинг. Бу ҳам сиз учун ўзига ҳос тажриба бўлиши аниқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чет тилини ўрганишда асқотувчи 5 супер тавсия!