Мунажжимлар башорати: 11 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 10-12-2017, 22:33
  • 1 607
  • Мунажжимлар башорати: 11 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Кунингиз жуда омадли кечиши кутилмоқда. Бахт ва омад қушининг ўзи елкангизга қўниши эҳтимолдан холи эмас. Асосийси, ҳеч бир жабҳада таваккал қилманг. Таваккалчилик бугун сизга яхшилик келтирмайди. Майда-чуйда муаммоларга алоҳида эътибор қаратинг. Моддий аҳволингиз худди ўша кичик муаммоларни бартараф этганингиздан кейин яхшиланади. Тижорат билан банд бўлсангиз ҳам барибир сергак бўлишингиз керак. Қанақадир катта ишларга пул тикиш зарурати туғилса, шошилманг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    11 декабрда дўстлар ва ҳамкасбларнинг ишончини қозониш ниятингиз бўлса, кун давомида ширин сўзлашдан ва жилмайишдан тийилманг. Кунингиз ёрқин ҳодисаларга бой бўлади. Улардан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланишга ҳаракат қилинг. Мартабани ошириш масаласини кейинга суриб туришингизга тўғри келади. Кечқурун худо сизга яна анча-мунча пул ҳадя этиши кутилади. Бу пулларни янги йил байрами учун асраб қўйганингиз маъқулроқ бўлади.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    Шон-шуҳратга умуман ишонмайдиганлар бўлса, бугун сизнинг ёнингизга келиб ўз кўзи билан кўрсин. Шон-шуҳрат афсона эмаслигига амин бўлсин. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар кутилади. Оила қурмаганлар бугун муҳаббат изҳорлари қуршовида қолиши мумкин. Танлов имкониятларингиз жуда кенг, шундай экан, шошилишга ҳожат йўқ. Алданиб қолишни истамасангиз, фақат қалбингизга қулоқ тутинг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    11 декабр куни сиз барчага керакли одам қиёфасига кирасиз. Ёрдам сўрайдиганларнинг саноғи бўлмайди. Бироқ улар кўпчилик, сиз эса ёлғиз. Ишхонангизда муаммо кўзга ташланмайди. Кун бўйи қалбингизда хотиржамлик ҳукм суриши кутилади. Кечқурун оила қурмаганларнинг айримлари романтик танишувни бошдан кечириши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланиш меъёрларига эътибор қаратинг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    Агар эрталабданоқ сергакликни ўзингизга шиор қилиб олмасангиз, иллюзия, хаёлпарастлик чангалига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Агар аниқ мақсадларингиз бўлса, ҳеч қанақанги тўсиқларга эътибор қаратиб ўтирмай, олға босинг. Кун давомида молиявий муаммоларга ҳам дуч келасиз. Лекин уларни ёлғиз ўзингиз мустақил ҳал эта олмайсиз. Бадавлат танишларни ёрдамга чақиринг. Кечқурун сафарга чиқиш зарур бўлса, бу сафарни бошқа кунга қолдиринг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    11 декабрда дангасалик ва иллюзияни нари ҳайдамасангиз, ниятларингиз амалга ошиши даргумон бўлиб қолади. Шахсий ҳаётингизда туб бурилишлар юзага келиши мумкин. Молиявий аҳволингиз эса сиз ўйлагандан ҳам тезроқ яхшиланади. Қолаверса, сиз бу масалада қандай иш тутишни яхши биласиз. Кечқурун хонадонингизда янги меҳмон дунёга келиш эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка йўлққан бўлсангиз, кун мобайнида дориларингизни ўзингиз билан олиб юришни унутманг.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    Тўсиқлар, иккиланишлар, тушкунликларни енгиб ўтиш учун ҳушёрликни ошириб, шаҳд тезлигини оширган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромадли иш топишингиз кутилади. Бундан ташқари, моддий аҳволингиз ҳам параллел тарзда яхшиланади. Башарти яхши ниятларга етиш йўлида муаммо туғилса, уларни юракка яқин олманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Дам олинг. Келажак режаларни пухталанг. Омадингизни берсин!

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    11 декабрда мустақилликда кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада кучли эканингизни ўзингиз ҳам аниқ илғай оласиз. Шунинг учун муаммоларни бартараф этишда бировларни ёрдамга чақириб ўтирманг. Хусусий мулк масаласида муаммолар дуч келиши мумкин. Пул топишда тўсиқлар кўзга ташланиши муқаррар. Барчасини вужудингизда яширин қўшимча ирода кучи кўмагида ижобий ҳал эта оласиз иншооллоҳ. Бугун тежамкорликни биринчи ўринга қўйинг-да, янги йил байрами учун пул жамғаришни бошланг, афсусланмайсиз.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни амалга оширишда эски танишларни ёрдамга чақиринг. Ижод кишилари бугун истеъдоднинг янги чўққиларини забт этишади. Бунинг натижасида ажойиб асарлар юзага келиши аниқ. Аммо саломатликка эҳтиёт бўлинг. Сурункали юрак хасталикларига дуч келганлар саломатлигини кун бўйи кучли назоратда ушлашлари керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам юракка жуда катта фойда беради.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    11 декабр куни оламшумул режаларингиз хамирдан қил суғургандек енгил амалга ошади. Бу ҳолатингизни кўрган ҳамкасблар ҳам ҳайратдан ёқа ушлайди. Баъзилари ҳасад қила бошлаши ҳам эҳтимолга яқин. Сиз бўлса, сукутда бўлинг. Кўнгли қораларни гўё пайқамаган каби ишлашда, муваффақиятлардан роҳатланишда давом этинг. Оила қурмаганлар яқин ўтмишда жигаридан урган инсонни унутиб бугунги кун билан яшай бошлашлари шарт. Бусиз бахт топишингиз мушкул бўлиб қолади.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    Анчадан бери уй-жой, хусусий мулк ёки мерос масаласида қариндошлар билан орангизда келишмовчиликлар мавжуд бўлса, бугун нуқта қўйинг. Қайсидир йўл билан келишувга эришишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингиз меъёрида бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан эҳтиёткорона мулоқот қилинг. Айниқса, яқиндагина бирга ишлашни бошлаганлар учун эҳтиёткорлик ҳеч қачон зиён қилмайди. Муҳаббатда эса сизни ҳар қадамда синовлар, хавфли лаҳзалар кутиб қолади. Эҳтиёт бўлинг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    11 декабрда саломатлигингизда жиддий муаммолар юзага келиши кутилмоқда. Бу севимли инсонингиз билан бўлиб ўтган жанжаллар, хафагарчиликлар ҳосиласи бўлса керак. Асабни дам олдирадиган машқларга яқинроқ ёндашинг. Ёки врач кўригига бориб муолажалар олинг. Асаб келгусида ўта хавфли хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг.

    Манба: Hordiq.uz