00:36 / 12.12.2017
10 676

Мунажжимлар башорати: 12 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун одамлар билан кўпроқ ва кўпроқ мулоқотда бўлишингиз керак. Ёлғизлик сизга наф бермайди. Бекорга асабларингиз қақшагани қолади. Муҳаббатда туйғуларга асир бўлишингиз ҳам тавсия этилмайди. Бу борада фақат тафаккурга суяниб иш кўринг. Кечқурун ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз очилиб, эзгу ниятларга етишингиз учун қулай имконият туғилади. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 декабр куни фақат даромад келтирадиган ишларга қўл уринг. Бугун иллюзия денгизида сузадиган кунингиз эмас. Хаёлпарастликни бир четга суринг-да, аниқ ҳаракатларни амалга оширинг. Молиявий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун борини ҳам тежаб-тергаб ишлатишингизга тўғри келади. Бугун самолётда парвоз қилиш ва саёҳатга жўнаш муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Олис сафарга отланадиган бўлиб турибсиз. Бу сафар сизга мўмайгина даромад ҳам ҳадя этади. Йўлда эса бадавлат, бир-биридан ажойиб инсонлар билан танишишингиз кутилади. Шундай экан, атрофдагилар билан иложи борича кўпроқ тиллашинг. Агар мушкулотлардан қўрқмасангиз, омаднинг ўзи сизни кун бўйи қувлаб юради. Муҳаббатда худбинлик қилманг. Жуфтингиз ё танлаганингиз билан очиқ кўнгилни ўртага ташлаган ҳолда тиллашинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
12 декабрда барча кўзлаган ишларингиз бароридан келиши кутилмоқда. Тушдан кейин баъзиларни хорижга, баъзиларни нуфузли компанияга ишга таклиф этишлари кутилади. Айримлар куннинг иккинчи ярмида олисга хизмат сафари билан жўнаб кетиши ҳам эҳтимолга яқин. Кечқурун саломатлигингиз панд бериш палласига кира бошлаганини сезсангиз, зудлик билан чорасини кўринг. Сиз бугун хасталанмаслигингиз керак.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
12 декабрда оммавий тадбирлар, расмий йиғинларга таклиф этишса, очиқчасига бош тортишингиз тавсия этилади. Эмоцияни жиловлаган ҳолда иш кўринг. Кун давомида анчадан бери тер тўкиб ишлаганингиз ўз мевасини беради. Қўрқмасдан қўл урган йирик бир лойиҳангиз мўмай даромад олиб келади. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кўчага ҳавонинг авзойига қараб кийинган ҳолда чиқинг. Хизмат сафаридан воз кечинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Кўпчиликда бўлганидек, бугун паризод буржи вакилларини ҳам булутли бахт осмони кутиб туради. Аммо бу қўрқинчли эмас. Сизда тўсиқларни йўл-йўлакай синдириб, парчалаб ўтиш учун куч ҳам, имконият ҳам етарлича бор. Ижод кишиларининг ҳам бугун омади келади. Мухлисларингиз қаршисида обрўйингизни янада мустаҳкамлаш учун қулай имкониятлар туғилади. Оилавий ҳаётда эса жуфтингизга ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, устидан чиқишга ҳаракат қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
12 декабр куни ҳар бир қадамингизни ўлчаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Агар пул масаласида муаммо туғилса, бадавлат танишлар ёки дўстларга мурожаат этинг. Фақат кўп миқдорда қарз кўтариб қўйманг. Олишнинг бериши ҳам бор. Соғлиғингизни қанча кўп ва жиддий назорат этсангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади. Сурункали хасталикка чалинганлар бу борада ўта эҳтиёткор бўлишлари лозим.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Эрталабдан руҳиятингизга мос, тиллашсангиз суҳбатингиз зерикарли кечмайдиганларни қидириб, ўшалар билан мулоқот қилинг. Ундай инсонлар оғир лаҳзаларда сизни ташлаб қўйишмайди. Бугуноқ бажариб улгуришингизга кўзингиз етган ишларни асло эртанги кун учун қолдирманг. Кечқурун оилавий бўлиб бирор кафеда кечки овқатни тановул қилсангиз ҳам ярашади. Бу оилавий муносабатлар мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга эга.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
12 декабр куни айримлар янги иш излаш ҳаракатига тушишади. Билим олиш, олий даргоҳларда ўқишни ният қилганлар ҳам ёмонлик кўрмайди. Шу мақсад йўлида сезиларли қадамларни ташлашга эришади. Суюкли инсонингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олишингиз керак бўлади. Молиявий аҳволингиз кечқурун яхшиланишини юлдузлар башорат қилган. Кечқурун ҳамкасбларингиздан кимдир сизни оилавий меҳмонга таклиф этиши мумкин. Ғийбатчиларни, ҳасадгўй, кўнгли қурумлаганларни четлаб ўтишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун илгари сизни кўп марта алдашга улгурганлар уялмасдан маслаҳат беришга тушса, кескин бош буринг-у, кетиб қолинг. Улар ҳеч қачон сизга дўстлик қилишмайди. Ўз манфаатлари йўлида сиздан унумли фойдаланмоқчи бўлишади холос. Молиявий аҳволингиз кечқурун албатта яхшиланади. Шунинг учун қарз қидириб ёки банкдан кредит олишни мўлжаллаб вақт ўтказманг. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди. Бугун тунда ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
12 декабрда муҳаббатда сизнинг осмонингиз қуёшли бўлади. Шу қуёш танлаганингиз, жуфтингиз билан муносабатларингизни янада мустаҳкамлайди. Пул топишда баъзи тўсиқлар кўндаланг бўлиши мумкин. Аммо сиз қўрқманг. Шу кунга қадар бундан баттарларини ҳам йиқитиб, парчалаб келгансиз. Ишда камгапликни шиор қилиб олсангиз, бажарадиган юмушларингиз унумли кечади. Кечқурун айрим дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ дунёга келиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Келажак режаларингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз тавсия қилинади. Шунда режага сезиларли ўзгартишлар киритиш лозимлигини англаб етасиз. Оила аъзоларингиз билан муносабатлар аъло даражада бўлади. Тижорат билан шуғулланувчилар ҳам куннинг иккинчи ярмида мўмай даромадни ҳисоблаб чарчашади. Кечқурун ё фарзандларингиз, ё қариндошларингиз сизга кутилмаган совға тайёрлаб туриши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?