09:37 / 12.12.2017
14 353

Кўзлар қалб ойнасими...?

Кўзлар қалб ойнасими...?
Кўзлар қалб ойнаси дейишади. Инсон турли вазиятларда ёлғон гапириши мумкин бироқ, “кўзлар” сира алдамайди. Ҳеч қайси сезги органимиз севги, меҳр, самимият, сохталик ҳамда ғазабни кўзчалик айтиб бера олмайди.

Машҳур актрисалардан бири Одри Ҳепбёрн унга шундай таъриф берган эди. “Кўз тилдан кўра ростгўй”. Ҳақиқатан, кўзнинг тузилиши ва рангига қараб инсоннинг феъл-атвори ҳақида қисман маълумотга эга бўлиш мумкин.

Мовий кўзлар
Бундан кўз соҳиблари янгиликка интилувчан ва тиришқоқ бўлишади. Ҳиссиётга берилувчанлик ва жаҳлдорлик уларнинг нозик жиҳати ҳисобланади. Халқ тилида айтганда, “Лов этиб ёниб, пуф этиб ўчишади”. Мовий кўзлар кўпинча тушкун кайфиятда бўлиб, арзимаган муаммоларни юракка яқин олишади.

Малла кўзлар
Бу турдаги кўз соҳиблари жуда ақлли, осонлик билан вазиятдан чиқиб кета оладиган ва мослашувчанлик хусусиятига эгалар. Улар дабдаба ва турли зиёфатларни хуш кўришади. Енгил турмуш тарзини афзал кўрувчи малла кўзлар кўпинча санъатнинг турли соҳаларида фаолият олиб боришади.

Яшил кўзлар
Айёрликдан нишона. Улар ақлли ва жуда зеҳнли бўлишади. Турли муаммо ва масалаларга босиқлик ва чуқур мулоҳаза билан ечим топишади. Дунёнинг энг гўзал ва машҳур аёлларининг кўзлари айнан шу рангда эканлиги айтилади. Масалан, Анжелина Жолли, Айшвария Рай ва ҳоказо.

Қора ва тим қора кўзлар
Қора кўзли кишилар анчайин киришимли, очиқкўнгил ва меҳрибон бўлишади. Уларда етакчиликка мойиллик кучли бўлади. Раҳбарлик қилиш идроки табиатан шаклланган ва улкан сабр соҳибидирлар. Бироқ, улар оиласи учун вақт ажрата олмасликларидан нолиб яшашади. Қора кўзларда ички хотиржамлик жуда кучли.

Кўзларингиз қандай рангда бўлишидан қатъий назар, доимо қалбингизга эзгулик ва яхшиликни жо қилинг. Чунки кўзларингизда улар ўз аксини топади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўзлар қалб ойнасими...?