10:38 / 14.12.2017
14 283

Ўғил болалар ҳақида 10 та ажойиб факт

Ўғил болалар ҳақида 10 та ажойиб факт
Ушбу мақолада бизнинг севимли шумтакаларимиз ҳақидаги энг қизиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўғил болалар жуда истеъдодли бўлиб, уларда ўртача IQ тенгдош қиз болаларникидан юқори. Лекин йигитлар мактаб ва университетларни қизларга нисбатан 30 фоиз кўпроқ тарк этишади.
Улар бизни эшитишмайди. Том маънода ўғил болаларнинг эшитиш қобилияти қизларникидек ўткир эмас. Шунинг учун, ўғлингиз илтимосингизни атайлаб эшитмасликка олаётгандек бўлиб туюлса, хафа бўлишга шошилманг, илтимосингизни яна бир марта баландроқ овозда қайтаринг.
Улар пул билан муомала қилишни жуда яхши билишади. Ҳаттоки 4—5 ёшли ўғил болаларнинг 70 фоизи оддий «молиявий операциялар»ни эплай олишади.
Улар эҳтиёткорлик ҳақида мулоҳаза қилиб ўтиришмайди ва буни туғилган заҳоти намоён эта бошлашади. Натижада ўғил болалар қизларга нисбатан 4 марта кўп жароҳат олишади.
Уларнинг организми ҳимоясиз бўлиб, ўсмирлик ёшига етгунча қизларга нисбатан кўп касал бўлишади. Улар айниқса нафас тизими ва юрак касалликларига мойилдирлар. Аутизм ҳам ўғил болаларда кўпроқ учрайди.
Уларнинг иродаси жуда ҳам мустаҳкамдир. Шунинг учун ўғил болалар компьютер ўйинларига ўрганиб қолиш, чекиш ва шунга ўхшаш бошқа хил тобелик ҳолатларини қизларга нисбатан 80 фоиз тез ва осон енгадилар.
Улар рангларни яхши ажрата олишмайди. Уларга қўйиб берсангиз, шафтоли деган мева бор, асло пушти рангнинг бир тури эмас, деб қатъий туриб олишади.
Уларнинг сони дунё миқёсида олиб қараладиган бўлса, қиз болалар сонидан кўп. Бу янги туғилган болалар статистикаси бўлиб, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келади.
Улар дунёни бошқача кўз билан кўришади. Ўғил боланинг кўзида ҳаракат, йўналиш ва тезликни фарқлашга жавоб берувчи ҳужайралар кўп, шунинг учун улар бу нарсаларни жуда яхши пайқайдилар. Қизлар эса асосан турли хил рангларга, нарсаларнинг тузилишига эътибор беришади.
Улар бизни ростдан ҳам жуда яхши кўришади. Одатда, қиз болани дунёдаги энг меҳрибон одам деб ҳисоблашади. Лекин психологларнинг фикрича, ўғил болалар ота-оналарига анча кучлироқ боғланган бўлиб, бу муносабат уларда бир умрга сақланиб қолади.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўғил болалар ҳақида 10 та ажойиб факт