22:54 / 14.12.2017
11 015

Мунажжимлар башорати: 15 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 15 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Ишларингиз бугун ўнгидан келиши кутилмоқда. Шунинг учун йўл-йўлакай учрайдиган майда кўнгилсизликлар туфайли таҳликага тушманг. Кун давомида ёрқин ва ёқимли хабарлар эшитасиз. Майда-чуйда ишлардан ҳам юз бурманг. Куннинг иккинчи ярмида пул масаласида муаммо пайдо бўлиши мумкин. Аммо кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлади. Яқинларингизга нисбатан эътиборли ва мулойим бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
15 декабр куни жисмоний ҳолатингизни доимий равишда назоратда ушланг. Акс ҳолда касал орттириб олишингиз мумкин. Юрак ва ошқозонингизда муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Бугун саёҳат қилиш омад келтиради. Фақат зарур буюмлар ва ҳужжатларни унутиб қолдирманг. Оила қурмаганлар бугун кечқурун бўлғуси тақдирдоши билан учрашиб танишишлари мумкин. Ғийбатчилардан нарироқ юринг. Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан сақланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Агар ўта қатъиятли ва фаол бўлмасангиз, кунингиз жуда оғир кечиши тайин. Ҳар бир қарорни қабул қилишдан олдин етти ўлчаб бир кесинг. Муҳаббатда деярли хавф сезилмайди. Бироқ ҳар бир ёқимсиз ҳолатни ҳам юракка яқин олавермаслигингиз тавсия этилади. Оилалилар кечқурун уй таъмири билан шуғулланишлари эҳтимолга яқин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
15 декабрда ҳамкасблар билан сизнинг орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Раҳбарият билан ҳам ади-бади айтишиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида эса мартабангизни сўзсиз ошириш учун хизмат қилувчи янги ғоялар миянгизда айлана бошлайди. Қондошлар билан мулоқотда масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Агар уларнинг ёши сиздан улуғ бўлса, ҳурмат бажо айланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун тер тўкиб астойдил ишлашингизга тўғри келади. Жуда дангасалик тутиб тинчлик бермаса, бир неча дақиқа у билан дўст бўлиб туришингиз мумкин. Кун давомида яқин қариндошларга рўзғор муаммоларини ҳал этишда ёрдам беришингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда ҳар бир воқеа сиз истагандек, режалаштиргандек кечади. Жуфтингиз, танлаганингиз билан ўзаро муносабатларингиз янада мустаҳкамланади. Саломатликка беэътибор қолманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
15 декабр куни нафақат режалар, балки манфаатларни ҳам ўзгартиришингизга тўғри келади. Агар хоҳиш бўлса, билим олиш ёки малака ошириш ҳаракатига тушинг. Шахсий ҳаётда оиласизлар эътиборсизлик туфайли бўлғуси ёри билан танишиш бахтини қўлдан бой беришлари ҳам мумкин. Кечқурун узоқ қариндошлардан бири сизга кутилмаган совға ҳозирлаб турибди. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Сурункали хасталикка чалинганлар соғлиғини доимий тарзда назорат қилиб боришлари керак.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз енгил кечмаслиги кутилади. Ҳатто, қариндош-уруғлар ҳам ўзининг ёқимсиз ва хурмача қилиқлари билан асабингизни эговлаши дард устига чипқон бўлиши мумкин. Сиз бўлсангиз, ўзингизни босиб олган ҳолда бировларнинг муаммоларига аралашманг. Куннинг иккинчи ярмида пул танқислигидан асабийлашишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун хизмат сафарига чиқишингиз зарурати туғилса, бу амални бошқа кунга қолдиринг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
15 декабрда сизни бир қатор янги танишувлар кутиб туради. Ортиқча гапларни гапириб қўймасликка интилинг, янги танишувлар пайтида танлаш қобилиятингизни ишга солинг. Чунки уларнинг ҳаммаси ҳам сизга дўст бўлиб чиқавермайди. Саломатлигингиз масаласида муаммо кўзга ташланмайди. Бироқ руҳий ҳолатингизни яхшилашингиз шарт.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Куннинг биринчи ярмида йирик харидлар қилишингизга тўғри келади. Бу эса киссага шафқатсиз зарба бўлади. Иложи борича кун бўйи қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Бўлмаса, кечқурун қуруқ катмон билан қолишингиз ҳеч гапмас. Муҳаббатда рашк ва худбинликка ружу қўйманг. Агар танлаганингиз билан яқинда танишган бўлсангиз, ҳозирча яқин ўтмишингиз ҳақида гапирмай тура қолинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
15 декабрда кўзланган яхши ниятларга етиш учун сизда барча имкониятлар мавжуд бўлади. Асосийси, олис келажак режаларни тузишга шошилманг. Ҳаммаси ўз вақтида бўлгани дуруст. Ишхонадаги ҳамкасбларнинг агрессив ҳолати кайфиятингизни бузиши турган гап. Яхшиси, бу ҳолатдан нарироқ туринг. Башарти бажаражак ишларингизга янгилик киритиш ниятида бўлсангиз, ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасбларни ёрдамга чақиринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ҳар қандай вазиятда ҳам стандартлардан, анъанавийликдан қочган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Фаол ва сергак бўлинг. Шунда ҳар қандай муаммони хамирдан қил суғурган каби осон баратараф эта оласиз. Кун давомида эски касаллар қўзғалиб безовта қилиши мумкин. Врачга учрашишингизга тўғри келади. Кечқурун иш билан бошқа шаҳарга йўл олишингиз кутилмоқда. Бу сизга моддий манфаат ҳам ато этади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
15 декабр куни кайфиятингиз жанговар ҳолатда бўлади. Осон йўл билан омадга эришаётганингизни кўрганлар ҳам ҳайратдан ёқа ушлашади. Режаларингизни бировларга гуллаб қўйманг, акс ҳолда ишингиз чаппасига кетиб қолиши турган гап. Бугун санъат, мусиқа соҳасида ишлайдиганларнинг куни туғади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 15 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?