11:52 / 15.12.2017
7 359

Сурункали чарчоқнинг 5 сабаби

Сурункали чарчоқнинг 5 сабаби
Кун давомидаги сурункали чарчоқ фақатгина яхши ухламаслик ёки нотўғри таомланиш сабаб юзага келмайди. Чарчоқ ҳолатини пайдо қилувчи кўплаб кундалик одатларга ўзингиз ҳам эътибор қаратмассиз балки, аммо улар аста-секин руҳий саломатлингизга зиён етказиб бораверади.

1. Спорт билан шуғулланмаслик

Агар спорт билан мунтазам равишда шуғуллансангиз, ўртада машғулотларни қолдирмасликка ҳаракат қилинг. Бу ҳам руҳиятга сезиларли таъсир ўтказади. Борди-ю спорт билан шу кунгача шуғулланмаган бўлсангиз, ушбу хатони тўғирлаш вақти етди, бизнингча. Зеро спорт билан шуғулланувчи одамлар чарчоққа нисбатан ҳам чидамли бўладилар.

2. Етарлича сув ичмаслик

Инсон организми ҳар бир ҳаракат учун танадаги сув заҳираларидан фойдалади. Айнан шунинг учун организмни сувсизланиб қолишига йўл қўймаслик ва кун давомида тез-тез тоза сув ичиб туриш лозим.

3. Мукаммалликка интилиш

Албатта, перфекционизм – сўзсиз ажойиб тушунчадир. Бироқ қаршингизга бир қатор мақсадлар қўйиб олиб, уларнинг барчасига бирдан эришиш учун ўзингизни ҳаддан ортиқ толиқтирасиз. Шу сабабли ўзингизни қийнамай, уларга бирма-бир эришиш пайида бўлинг.

4. Нонушта қилмаслик

Инсон организми тўқимли нонушта орқали олинган қувват сабаб кун давомида тетик ва серғайрат ҳолатда бўлади. Нонуштадан воз кечиш эса куннинг иккинчи ярмига ҳам етиб бормай толиқишга олиб келади.

5. Уйқу олдидан смартфон ёки компьютер билан вақт ўтказиш

Агар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз, почтангизни текширишингиз керак бўлса, бу ишни кечки пайтга қадар қолдирмаганингиз маъқул. Акс ҳолда, экраннинг мовий ранги асаб тизимни қўзғатиб юборади ва натижада уйқусизлик келиб чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сурункали чарчоқнинг 5 сабаби