Кўзлар остидаги қора ҳалқалардан ҳалос бўламиз!

  • Ҳаёт тарзи
  • 15-12-2017, 14:40
  • 571
  • Кўзлар остидаги қора ҳалқалардан ҳалос бўламиз!
    Кўзлар остидаги қора ҳалқалар тўйиб дам олмаслик, нотўғри таомланиш ва саломатлик билан боғлиқ маълум муаммолар сабаб пайдо бўлади. Шу боисдан, аввало уларнинг пайдо бўлиш сабабини аниқлаб олинг ва қуйидаги тавсиялар ёрдамида ушбу ёқимсиз муаммони баратараф этишга эришинг.

    1. Косметик муолажалар

    Кўз ости соҳаси ўта нозик бўлгани сабаб унинг учун алоҳида парвариш ва қаров керак. Ушбу соҳа парвариши ва қора ҳалқаларни йўқотишдаги замонавий косметология муолажалари ҳақида мутахассис косметологлардан керакли тавсияларни олишингиз мумкин.

    2. Тўйиб ухлаш

    Ҳар кун 8 соат давомида тўйиб ухлаш терининг тиниқ ранги ва ёшликни сақлашга ёрдам беради. Уйқу олдидан эса теридаги косметика восита қолдиқларидан ҳалос бўлиш лозим.

    3. Ниқоблар

    Кўз остига қирғичланган картошка, чой пакетлари, асал ёки бодринг бўлакларидан қўйиб ниқоб қилиш орқали ушбу муаммодан қутулишингиз мумкин.

    4. Пардоз

    Бирор муҳим ҳодиса олдидан кўзлар остидаги қора ҳалқаларни беркитиш керак бўлса, пардоз санъати имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин.