09:27 / 28.12.2017
7 351

“Хонанда қизни севиб қолдим”

“Хонанда қизни севиб қолдим”
— Мен бир хонанда аёл билан «Facebook» ижтимоий тармоғида дўстлашиб қолдим. У билан йиллар давомида бир-биримизга хабар юбориб, ҳол-аҳвол сўраб турардик. Фикрларимиз, қарашларимиз бир-биримизга тўғри келар, юборилган ҳар бир воқеани бир хил баҳолардик. Шунчалик фикрлар ўхшашлигидан иккимиз ҳам лол қолардик. Бу муносабатлар охири кўнглимизда муҳаббат гулханини ёқди. Мен уни телбаларча севиб қолдим. Тақдим қилган ҳар бир қўшиғига ўз фикримни билдирардим. У эса кейинги қўшиқларида менинг қарашларимни инобатга оларди. Мен бундан жуда хурсанд бўлардим. Бизнинг муносабатларимиз шунчалик чуқурлашдики, биз у билан учрашадиган, бирга овқатланадиган бўлдик. У ҳам менга бефарқ эмасдек эди. Кунлар ўтгани сари мен ундан айрилолмаслигимни тушундим. Мен унга уйланиш таклифимни айтдим. Лекин бу гапимдан у қўрқиб кетди. Рад жавобини берди-ю, ёзганларимга жавоб бермайдиган бўлди. Менинг изтиробларим ошгандан ошди. Уни тинч қўймай, ишхонасига бориб, изоҳ беришини талаб қилдим. Аммо у сокинлик билан менга «Мен санъат йўлини танладим, токи йўлга тушиб олмагунимча турмушга чиқмайман», деб жавоб берди. Уни сира кўндира олмаяпман. Шунчаки гаплашиб юриб, кейин ташлаб кетиш ғирт аблаҳлик. Маслаҳат беринг…
… 78-45 абоненти

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Хонанда қизни севиб қолдим”