Катта даромад олувчи инсонлар аксарият ҳолларда ўзи ҳақида ҳаёл қилгандагина ижобий ҳиссиётларни туйиши, камроқ пул топадиган одамлар эса яқинлари билан мулоқот қилиш имкониятидан завқланишлари маълум бўлди. Бу ҳақида Калифорния университети олимлари Америка психологик ассоциациясида маълум қилишган.
Хабарда айтилишича, ўтказилган тадқиқот давомида 1519 нафар инсон иштирок этган ва олимлар уларнинг даромадлари ҳамда муҳаббат, шодлик, раҳмдиллик, ғурур, энтузиазм, завқ ҳисларини қачон туйишлари ҳақида сўрашган. Шунингдек иштирокчилардан бошқа инсонлар ҳақида қайғуриш ҳисси уларда қанчалар ижобий ҳиссиётларни уйғота олиши ҳақида маълумот олинган.
Аниқланишича, катта даромад олувчи инсонлар фақатгина ўзларидан завқланадилар ва атрофдагилар уларни ҳурмат қилганларида ижобий ҳиссиётларни туйишади. Даромади бироз камроқ инсонлар учун эса муҳаббат ва раҳмдиллик туйғулари ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
“Ушбу тадқиқот пул инсон учун бахт ҳиссини таъминлаб бера олмаслиги, аммо унинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатиши мумкинлигини исботлади” дейди тадқиқот муаллифларидан бири Пол Пифф. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади