22:39 / 31.12.2017
7 485

Жисмоний машқларсиз озиш усули топилди

Жисмоний машқларсиз озиш усули топилди
Сингапурдаги Наньян технология университети олимлари инсоннинг умумий оғирлигидан 30 % га қадар бўлган вазн кўрсаткичини йўқотиш усули ҳақида маълум қилдилар. Тадқиқот натижалари Small Methods журнали орқали эълон қилинган.

Хабарда айтилишича, мутахассислар инсон соч толасидан ҳам ингичкароқ бўлган кўплаб микроигналарга эга пластир яратишди.

Игналарда эса қувват йиғувчи оқ ёғни қувват йўқотувчи қўнғир ёғга айлантира олувчи препарат жойлашган. Тадқиқот сичқонлар ёрдамида ўтказилди ва натижада пластир тақиб юрилган бешинчи кундан бошлаб озиш ҳодисаси юз бергани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жисмоний машқларсиз озиш усули топилди