23:10 / 04.01.2018
10 228

Мунажжимлар башорати: 5 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 5 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 январ куни ишларингиз шу қадар кўпаядики, бош қашишга вақт ажрата олмай ҳалак бўласиз. Бу ҳам камлик қилгандек, турли ташвишлар, ғийбатлар, ҳасад ва руҳий тушкунликка элтувчи лаҳзалар ҳам сизни таъқиб эта боради. Буларнинг барчасини тафаккурни ишга солган ҳолда оғир, босиқлик билан бартараф эта оласиз. Шахсий ҳаётингизда ҳам ташвишли лаҳзалар оз эмас. Молиявий масалада эса муаммо туғилмайди. Катмонингиз қуруқ қолмайди. Демак, сира қайғурмасангиз бўларкан. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Атрофдагиларга нисбатан хуш муомалада бўлинг, табассум қилишдан чарчаманг ва зерикманг. Шунда ўзгалар сизни турли айбловлар билан безовта қилмайди. Молиявий муаммоларни ҳал этишда қўшимча муаммолар туғилиши кутилади. Шундай экан, бу ишни яқин дўстлар ёки қариндошлар кўмагида амалга оширинг. Кечқурун оила қурмаганларнинг айримлари учун ҳақиқий байрам бўлади. Сиз бўлғуси тақдирдошингизни учратиб танишасиз.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 январда кимлар билан жанжаллашган бўлсангиз, кечиринг, кўнгилсиз вазиятларни бошдан кечирган бўлсангиз, унутинг. Бугунги кун нафаси билан яшанг. Турли кўринишдаги харидлар, маданий тадбирлар, турбазаларда дам олиш муваффақиятли кечади. Бугун топилган янги иш келгусида сизга бир дунё шодлик, моддий манфаат олиб келади. Рўзғорда учрайдиган муаммоларни ижобий ҳал этиш анча мушкул кечиши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун кимлар биландир баҳслашишингиз, атрофдагиларга принципингизни намойиш эта бошлашингиз тавсия қилинмайди. Бундан ҳеч қандай фойда кўрмайсиз. Жамиятдаги обрўйингизни йўқотганингиз қолади холос. Оилада ҳам рашк туфайли асабий вазиятларга тушиб қолишингиз кутилади. Агар жуфтингизга ишонмасангиз, очиқчасига гаплашинг-у қўйинг. Барча дардларни ичингизга ютиб, ич-этингизни ейишингиз билан аҳвол ўнгланиб қолмайди. Асабни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 январ куни ҳаётингизда шундай шоҳоналик кузатиладики, сизни бу қуршовдан молиявий танқислик ҳам олиб чиқолмаслиги мумкин. Тақдир инъом этганига шукр қилишни истай бошлайсиз. Бу тўғри қарор. Ҳар банда худди шундай умр кечирмоғи лозим. Оиласизлар бугун романтик учрашувни бошдан ўтказишлари мумкин. Бу сизни ташвишлардан, сиқилишлардан холи этади. Тунда компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолманг, соғлиғингизга путур етади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Куннинг биринчи ярмида маданий тадбирлар ва кўнгилочар лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлади. Дўстлар ёки фарзандларингиз билан ўтказилган бу дақиқалар бир умр ёдингизда қолса не ажаб. Йирик харидлар бугун муваффақиятсиз кечади. Шундай экан, заҳирадаги пулларни яхши кунлар учун олиб қўяверинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз масаласида янги таклифлар келиб тушади. Албатта рози бўлинг. Бундай имконият ҳар куни ҳам бўлавермайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 январда эркаклар ташқи кўринишига сал бўлса-да, эътибор қаратиб қўйсалар фойдадан холи бўлмайди. Аёллар, қизлар гардеробини яна битта кийим билан бойитсалар, кейин гўзаллик салонига чиқиб келсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Ҳамкасбларингиздан кимдир ғийбатингизни қилиб юрганидан хабар топасиз. Сукут сақланг ва шу тахлит ғалаба қилинг. Оиласизлар кечқурун романтик танишувни бошдан кечиришади. Бўлғуси жуфтингиз илан муносабатларда ташаббускор бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугунги кунингиз аъло даражада бошланади. Деярли барча истакларингиз ҳақиқатга айланади, атрофдагилар сизни олқиш ва мақтовларга кўмиб ташлайди. Пул масаласини бадавлат танишлардан бири ҳал қилиб беради, ташвиш чекманг. Юқумли хасталик вирусларига қарши муолажалар олмасангиз, тез кунда грипп юқтириб олишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлинг. Шахсий ҳаётингизда сукунат ҳукм суради.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 январда беихтиёр яқинларингиз, ҳамкасблар ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизга гувоҳлик қилишади. Аммо сизга даромад келтирадиган асосий ишдан ҳам чағиб қолманг. Руҳиятингизда гармония мавжуд, лекин бир кўнгли қора одам бу ҳолатни йўқ қилиш пайига тушиши кутилади. Бу одамга қарши очиқчасига курашишингиз керак. Кечқурун сизни кутилмаган совға кутади. Дўппини осмонга отаверинг. Кўчага чиқишда об-ҳавонинг авзойига албатта разм солинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Ўтган ойда тамоман якунлашни ният қилган ишларингиз бугун куннинг биринчи ярмида ҳал бўлади. Педагогика, сиёсат ва санъат билан шуғулланувчиларга бугун мустақиллик зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ўзи қачонлардир қаттиқ севган одам билан дафъатан учрашиб қолишлари эҳтимоли бор. Вазиятни қай тарафга буриш сизнинг қўлингизда. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган қулай йўлни танлайверинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 январ куни тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаганлар яқин ҳамкор топишга муяссар бўлишади. Бу ҳамкор ишончли ва келгусида садоқат кўрсатиши тайин. Сиз келажакда янги ҳамкор билан кўз кўриб қулоқ эшитмаган даромадларга эга бўлишингиз мумкин. Оила қурмаган йигитлар муҳаббат изҳори, танлаганининг қўлини сўраш амаллари учун бошқа кунни танласинлар. Бугунги кун ушбу амаллар учун муваффақиятсиз кечади. Кечқурун имкон топсангиз, сузиш машқларини адо этинг. Сузиш нафас йўлларингизни тозалайди, организмингиз чиниқишида асқотади, иммунитетингизни кўтаради.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Агар тақдирдан, ҳаётингиздан нолийверсангиз, бугунги кунингиз жуда оғир кечиши мумкин. Қалбингизга шукроналик ҳиссини сингдиринг. Қариндошлар билан баҳслашманг, агар сиз ҳақ бўлсангиз ҳам сукут сақланг. Принципиаллик гармония сари талпинаётган қалбингиз учун кушанда вазифасини ўташи мумкин. Тижоратчилар 5 январ куни керагидан камроқ даромадга эга бўлишлари мумкин. Насиба-да!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 5 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?