22:40 / 09.01.2018
11 352

Мунажжимлар башорати: 10 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 10 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар бугун ҳам одатдагидек режангизда олдин ишни дўндириш ва молиявий муаммоларнинг мазасини қочириш ёзилган бўлса, астойдил киришинг. Лекин эҳтиёткорлик керак. Қатъий қарорлар чиқаришга шошилманг, оқимга қарши сузманг. Тиббий кўрикдан ўтиш, ташқи қиёфага ўзгартишлар киритиш ва муолажалар олиш бугун хайрли кечади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувдан умид қилсалар бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 январ куни иллюзияни иложи борича реалликка алмаштиришингиз лозим. Хаёлпарастлик сизга ҳеч нарса бермайди. Иллюзия бугун сизга фақат зиён етказиши мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганлар рақиблар билан зимдан курашиш палласига кириши кутилади. Танлаганингизнинг қалбини забт этиш анча-мунча ҳаракатларни талаб қилади. Сабабларсиз аччиқланишга ўрин йўқ. Ишни тафаккурни опичлаган ҳолда айёрона ташкил этишингиз лозим бўлади. Асабни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
10 январда иш ва молиявий муаммоларни бартараф этишда шошма-шошарликдан қочинг. Шошма-шошарлик фақат муваффақиятсизлик ҳадя этади. Муҳаббатда омадингиз келади. Ҳатто, оилалилар жуфти билан муносабатларда романтик лаҳзаларни бошдан кечиришади. Дўстлар билан мулоқотда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун илож топилса, йога билан шуғулланинг. Бу организмдаги зарарли энергияни ҳайдаб солишда жуда асқотади. Саломатликдан бугун шикоятингиз бўлмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Шошилинг, бугунги кунингиз омадли кечиши керак. Бу кўпроқ ўзингизга боғлиқ. Жойи келганда ёна билсангиз, ошиғингиз олчи бўлади деяверинг. Янги лойиҳаларга қўл урган бўлсангиз, энг муҳим ишларни ҳам бир четга суринг. Бугунги кун бўлар-бўлмас харидларни ёқламайди. Аксинча тежамкорликни ёқлайди. Башарти яқин қондошлардан кимдир қарз сўраса, рад этманг. Ундан қайтмаса, худодан албатта қайтади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
10 январда ишхонада шундай ажойиб натижаларга эришишингиз кутиладики, ҳатто баъзи ҳамкасбларнинг ҳасади ҳам қўзғалганини пайқаб қоласиз. Шахсий ҳаётда қандайдир режаларга, режимларга амал қилишингиз шарт эмас. Фақат олға босинг. Айниқса, муҳаббатда бугунги кун сиздан шошилишни талаб этади. Кечқурун сизга янги, сердаромад иш таклиф этишлари мумкин. Ташқи қиёфангизни ўзгартириш учун ҳам имконият туғилади. Фақат эмоцияни жиловлаб олинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Турли миш-мишлар, ғийбатга қоришиқ мулоқотларда иштирок этмаслигингиз тавсия этилади. Нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларга нисбатан ҳам адолатли бўлинг. Кун давомида кўп жойларга боришингиз, елиб-югуришингиз, ёши улуғ қариндошларингизга керакли ёрдамларни кўрсатишингизга тўғри келади. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда муаммо кўзга ташланмайди. Асабни асранг! Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
10 январ куни на дўстлар, на қариндошлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш юритинг. Акс ҳолда муваффақиятсизликка учрайсиз. Ишхонадаги раҳбарлар билан мулоқотда жуда эҳтиёткор ҳамда реал бўлинг. Шунда мартабангиз ортиши аниқлик палласига кира бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз аъло даражада бартараф этилади. Агар ишни пухталаган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, пулингизга пул қўшилиб бораверади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Иш жойингизда вақт ҳам, омад ҳам фақат сизнинг фойдангизга ишлайди. Маошингиз ошиши, лавозимингиз юқорилаши кутилади. Демак, азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланай деб турибди. Байрам уюштирсангиз ҳам ярашади. Шахсий ҳаётда ҳам омадингиз кулади. Уйдагилар билан муносабатларда муаммо бўлмайди. Кечқурун дўстлар даврасида вақт ўтказишингиз кутилмоқда. Саломатлигингизга эътибор бериш эсингиздан чиқмасин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
10 январда қўлингизга ғойибдан катта пул келиб тушиш эҳтимоли бор. Бунинг натижасида йирик харидларни амалга оширишингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Аммо ёдда тутинг. Бундай сеҳрли лаҳзалар ҳар куни кўзга ташланавермайди. Шунинг учун пулни тежаб ишлатсангиз ҳам зиён қилмасди. Шахсий ҳаётингизда сизни фақат ёқимли лаҳзалар қуршаб туради. Кечқурун ёши улуғ, ўсал ётган қариндошлардан хабардор бўлиб, савоб олишни унутманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Эрталабданоқ фаол ҳолатда зиммангиздаги вазифаларни адо этишга киришасиз. Бу ишлар натижаси сизни оқибатда фақат мамнун этади. Баъзилар ишхонада янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатига тушади. Бу кўпроқ тадбиркорларга тааллуқли. Яқинларингизга сизнинг эътиборингиз жуда зарур. Уларни ёлғизлатиб қўйманг. Оила қурмаганлар бугун янги танишувларни бошдан кечиради. Бу аксар ҳолатларда жиддий муносабатларга айланади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
10 январда шахсий ҳаётингизда сизнинг айбингиз билан келишмовчиликлар пайдо бўлмаслиги учун жуфтингизнинг ўтмишига назар солаверишни бас қилинг. Бу натижада катта жанжал билан якун топиши ҳам ҳеч гап эмас. Ишхонангизда ҳаммаси сиз хоҳлагандай кечади. Пул қўлингизга оқиб келаверади, саломатлигингиз панд бермайди. Шахсий машинангизда йўлга чиқмаслигингиз тавсия этилади. Жароҳат олишингиз хавфи бор.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугун неки ишга қўл урманг, яқин инсонингиз билан бамаслаҳат йўл тутинг. Муҳаббатда танқидга мойиллик сизга фақат зарар келтиради. Молиявий масалада эса аниқ ҳисоб-китоблар зарур бўлади. Агар саёҳат учун ёки бошқа мақсадда пул тўплашни хоҳлаётган бўлсангиз, бу пулларни банкда асраганингиз маъқул. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Баъзиларни куннинг иккинчи ярмида бош ёки оёқ оғриғи безовта қилиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 10 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?