«Энди девона бўлиб яшайман»

  • Ҳаёт тарзи
  • 12-01-2018, 13:04
  • 750
  • «Энди девона бўлиб яшайман»
    У ҳаётимдан кетган, аммо юрагимда яшаяпти. Мангуга яшайди юрагимда! У билан танишганимдан сўнг ҳаётим тубдан ўзгариб кетди. Дастлаб ҳаммасидан мамнун эдим. Энди-чи? Энди ўзимни унга кераксиз сезяпман. У ўзи ким? У худбин! Ҳаётимга сўрамай кириб келди ва худди шундай тарк этди! Ёнимда эканида унга бўлган ҳис-туйғуларимни англамагандим, кетгандан сўнг уни қанчалар севишимни тушундим. Усиз ҳам яшайман. Агар яшаш деганда фақат қорин тўйғизиш назарда тутилса, албатта, яшайман. Девона бўлиб…
    ЛАЙЛИ

    Манба: Hordiq.uz