13:43 / 14.01.2018
10 737

Ахборотни хотирада яхши сақлаб қолишнинг 5 та усули

Ахборотни хотирада яхши сақлаб қолишнинг 5 та усули
Кўпчилигимиз иш ёки ўқиш бўйича бирор маърузалар тайёрлаганимизда катта ҳажмдаги маълумотларни хотирада сақлаб қолишимизга тўғри келади. Биз сизга ана шундай вазиятларда қўл келувчи бир нечта тавсияларни тақдим этамиз.

Овоз чиқариб ўқинг
Канадалик профессор Колин Маклауд илмий тадқиқот ўтказиш жараёнида, маълумотни ёдда сақлаб қолишнинг энг самарали усули ахборотни овоз чиқариб ўқиш эканини исбот этди.

Маклауднинг фикрича, сиз ахборотни эшитишдан ташқари, уни ўз тилингизда овоз чиқариб такрорласангиз, у узоқ вақт хотирангизда сақланади. Буни исботлаш учун олим одамлардан иборат 4 та гуруҳ тузди. Биринчи гуруҳ ахборотни ичида ўқидилар, иккинчи гуруҳ овоз чиқариб, учинчи гуруҳ эса овозлари ёзилган аудиони, тўртинчи гуруҳ бошқаларнинг овози ёзилган аудиоларни тинглашди. Натижада, ахборотни ўқиган ва уни ёзиб олиб, қайта эшитган одамлар уни ичида ўқиганларга нисбатан икки баробар кўпроқ маълумотни эслаб қолишган.

Визуал кўринишга келтиринг ва тасаввур қилинг
Мнемоника — керакли маълумотларни эслаб қолишга ёрдам берувчи қоидалар ва техникалар тўплами. У орқали энг қийин маълумотлар, айниқса, хорижий сўзларни эслаб қолиш мумкин. Масалан, инглиз тилидаги «look» (қарамоқ) сўзи, рус тилидаги «лук» (пиёз) сўзи билан бир хил талаффуз қилинади. Демак, ҳар икки сўзни бирлаштирамиз: «пиёзга қараганимизда, кўзимиз ёшланади». Шу усул орқали, хотирангизда янги сўз сақланиб қолишига эришишингиз мумкин.

Ялпиз ва тухум маҳсулотини кўпроқ истеъмол қилинг
Бостон университетининг тиббиёт мактаби тухум ва товуқ гўшти хотирани мустаҳкамлашини исботлашди. Ялпизни ҳидлаш ёки ялпизли чой ичиш ҳам концентрацияни яхшилайди. Шунингдек, олимлар хотирани мустаҳкамлаш учун Омега-3 витамини бор маҳсулотларни истеъмол қилишни ҳам тавсия этадилар.

Уйқуни унутманг
Сизга бироз ғалати туюлса-да, аммо маълумотларни ўқигач, бир ухлаб олинг. 2016 йилда француз олимлари ўтказган тажрибага кўра, кечқурун ухлашдан аввал ўқилган маълумотлар хотирада яхши сақланар экан.

Ўзингизни бўш қўйинг
Ҳатто сиз барча маълумотларни сақлаб қолишни уддасидан чиққан бўлсангиз ҳам, уни мустаҳкамлаш учун нонуштага тухум истеъмол қилган бўлсангиз ҳам, ўзингизга паст баҳо берар экансиз, бари беҳуда. Агар ўзингизга ишонмасангиз, бутун руҳиятингизни тушкунлик ҳолати эгаллаб олади. Британиялик тадқиқотчиларнинг фикрича, қушларни кузатиш орқали киши ўзини хотиржам ҳис этиши мумкин экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ахборотни хотирада яхши сақлаб қолишнинг 5 та усули