17:38 / 15.01.2018
12 972

Уйқуга тўймасликнинг 3 жиддий асорати

Уйқуга тўймасликнинг 3 жиддий асорати
Сурункали равишда уйқуга тўймасликнинг қандай жиддий касалликларга олиб келиши ҳақида биласизми? Бу борада соғлом уйқу масалалари бўйича эксперт Мэтью Уокер ушбу муаммонинг ўта жиддий асоратлари ҳақида гапирди.

Ҳотира билан боғлиқ муаммолар

Инсондаги мунтазам равишда уйқуга тўймаслик ҳолати эслаб қолиш қобилияти билан боғлиқ муаммоларни юзага келтиради. Кунига 7-8 соатдан кам ухлайдиган инсонлар янги маълумотларни эслаб қолишга қийналадилар, ҳотирадаги маълумотлар алғов-далғов бўлиб кетади.

Альцгеймер касаллиги

Тунда тўйиб ухламаслик миядаги токсик оқсил концентрациясининг ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу эса бевосита Альцгеймер касаллиги билан боғлиқдир. Агар инсон тўйиб ухламаса мия токсик оқсил чиқара бошлайди ва касаллик хавфи ортиб кетади.

Иммун тизими

4-5 соат ухлаган битта тунингиз саратонга қарши курашувчи иммун ҳужайралари самарадорлигини 70% га қисқартиради. Минг афсуски, бу ҳолат кўпинча ичаклар саратонига ҳам олиб келиши мумкин. Тунда тўйиб ухламайдиган инсонлар тумовга ҳам бошқаларга нисбатан таъсирчанроқ бўладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқуга тўймасликнинг 3 жиддий асорати