Мунажжимлар башорати: 16 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 15-01-2018, 21:29
  • 1 879
  • Мунажжимлар башорати: 16 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

    Иш масаласида ҳамкорлик қиладиганлар, ҳамкасблар, яқинларингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳарактига тушинг. Кайфият ҳам, даромад ҳам шуларга боғлиқ бўлиб турибди. Руҳий мукаммаллик сари қадам ташлаш, уй йиғиштириш ва майда-чуйда ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш бугун хайрли кечади. Ҳар бир оқиб келадиган ахборотни олдин синчковлик билан текшириб кўринг. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

    16 январда спорт билан шуғулланиш, айниқса, олис масофага югуриш жуда фойдали кечади. Агар спортдан йироқ бўлсангиз, уйда ётиб дам олинг. Қўшимча даромад келтирувчи ишлар таклиф қилишса, албатта розилик билдиринг. Касбини ўзгартирадиганлар эрталабдан шу масалада жиддий шуғулланишлари зарур. Куннинг иккинчи ярмида сиздан қарз олганлар бўлса, қарзини қайтариш эҳтимоли сезилмоқда. Соғлиғингизни асранг, бўлар-бўлмасга асабийлашманг.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

    Ҳар қандай вазиятда ҳам фақат ўзингизга ишонган ҳолда иш кўринг. Дўстлар ёки танишлар ёрдамидан умидвор бўлиш бугун иш бермайди. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингизни бирпасда ҳал қилиб берадиган одам билан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Лекин бугун бировга қарз берманг, банкдан кредит олманг. Кечқурун қандайдир шахсий ишларни битириш учун яқин манзилларга бориб келишингизга тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

    16 январ куни келажак режаларни сира иккиланмасдан тузаверишингиз мумкин. Оилавий байрам уюштирсангиз ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Фақат ишда қалбингизга қулоқ тутманг, аксинча дўстлар, ҳамкасблар билан бамаслаҳат иш тутинг. Ижодий фаолият, юқори лавозим учун қадам ташлаш бугун муваффақиятли кечади. Агар шахсий машинангиз бўлса, олис сафарга чиқманг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Саломатлигингиз панд бера бошласа, халқона усуллар ёрдамида ҳам муаммони ҳал этаверсангиз бўлади.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

    Бугун оила ёки дўстлар даврасида мириқиб дам олишингиз кутилади. Баъзилар табиат қўйнига чиқиб дам олишни мўлжаллаган бўлса, бу ҳам фойдадан холи бўлмайди. Ишхонангизда штатлар қисқариши юз бериши кутилади. Шунинг учун зиммангиздаги мажбуриятларни сидқидилдан бажариш ҳаракатида бўлаверинг. Кечқурун айрим дўстларимиз ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Врач кўригидан ўтиб қўйинг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

    16 январда молиявий мукаммалликни асраб қолиш учун ҳар қанақасига ҳаракат қилинг. Бунинг учун куч ва имкониятлар, бардошингиз етиб ортади. Башарти пул масаласида боши берк кўчада қола бошлаганингизни ҳис этсангиз, дарров танишлар, қариндошлар ёрдамига таяниш пайида бўлинг. Муҳаббатда ҳис-туйғуларга эрк берманг. Акс ҳолда нотўғри йўл тутиб қўйишингиз, бу жуфтингиз ва танлаганингиз билан ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳаракатига тушишлари зарур.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

    Кунингиз анчагина оғир кечиши кутилади. Раҳбарият билан келажакдаги ишлар ҳақида жиддий гаплашиб олмасангиз бўлмайди. Бу йўлда ҳамкасбларнинг баъзилари сизга бажонидил ёрдам беришга шай турибди. Иш экан деб ўта фаол бўлиш ҳам тўғри келмайди. Ора-сирада нафас ростлашга ҳам ўрин ажратишингиз лозим. Дам олиш жисмоний жиҳатдан қайта тикланишда катта ёрдам беради. Омадингизни берсин!

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

    16 январда омадга эришишингиз, муҳаббатда ишларингиз ўнгидан келиши учун қулай имкониятлар туғилади. Қўлдан бериб қўйманг. Қандай вазиятга тушишингиздан қатъи назар хотиржамликни бўшаштирманг. Тадбиркорлар кечқурун интернет ёки телефон орқали ҳамкорлар билан келажак режаларни муҳокама қилишлари мумкин. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши кутилади. Саломатликка эҳтиборни сусайтирманг.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

    Куннинг биринчи ярмида зиёфатда иштирок этишингиз кутилади. Зиёфатда ажойиб бир инсон билан танишиб қолишингиз мумкин. Оиласизлар бу учрашувни романтикага айлантириб юборишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сизга сўз беришса, қисқа сўзлаш билан чекланинг. Кўз тегиши мумкин. Сирларингизни ҳатто яқин инсонингизга ҳам айтманг. Башарти кечга яқин ҳасадчи ё фирибгар таъқибига учрасангиз, сукут сақлаган ҳолда ғолиб бўлиш ҳаракатида бўлинг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

    16 январ куни ишларингиз бошингиздан ошиб-тошади. Янгилари ҳам, қолиб кетган ишлар ҳам сизни нафас ростлашга-да қўймаслиги мумкин. Лекин бунинг мукофоти узоқ кутдирмоқчи эмас. Кечки пайт албатта оласиз. Ташкилотчилик, ислоҳотчилик каби ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз бугун ошкор бўлади. Қайғуга ботманг, бу сиз учун фақат наф келтиради. Кечқурун қариндошлар ва дўстлар олқиши ҳам сиз учун бўлади. Оиласизлар бугун романтик лаҳзаларга ошно бўлмасликлари тайин. Ҳар бир яхшиликнинг ҳам ўз кун, соати бор-да!

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

    Ўзингиз яхши танимайдиган одамларни деб жонингизни қийнаманг. Бундан кўра шахсий ишларингизни дўндираверинг. Яширин истеъдодингизни ишга солсангиз, ҳамкасблар қаршисида ғолибона бошни баланд кўтара оласиз. Куннинг иккинчи қисмида эски қадрдонлар билан жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор. Эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

    16 январда профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда кечикишга асло йўл қўйманг. Барча юмушларни ўз вақтида бажарсангиз, моддий аҳволингиз ҳам шунча яхши бўлади. Бугун таваккалчиликка йўл қўйиш, шубҳали лойиҳаларга пул тикиш кўнгилсизликларнигина ҳадя этади. Тажриба ва қатъиятлилик сизга юқори лавозимларни эгаллашда катта ёрдам беради. Соғлиғингизни асранг. Бугун зинҳор олис сафарга отланманг.

    Манба: Hordiq.uz

    Яндекс.Метрика