Мунажжимлар башорати: 17 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 16-01-2018, 22:12
  • 1 663
  • Мунажжимлар башорати: 17 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Бугун илгари ташлаб қўйилган ишларни якунига етказишингизга тўғри келади. Бу нафақат иш, балки ўзгалар билан мулоқот ҳам бўлиши мумкин. Атрофдагиларга ишонинг, аммо ишончингизни назоратда ушлашни ҳам унутманг. Пул масаласидаги ҳар қандай таваккалчилик сизга фақат зиён етказади. Ақлни ишлатиб, сергакликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, аксинча, қўшимча даромадга эга бўласиз. Соғлиғингиз яхши бўлмаслиги мумкин. Балки врач қабулига киришингиз керакдир?

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    17 январда мартабангиз юқори даражада бўлишини хоҳласангиз, ўзингизга топширилган ишни муддатидан олдин бажаришга ўрганишингиз лозим. Хотиржамлик қачонки фирибдан, ёлғон-ёшиқлардан нари бўлсангизгина насиб этади. Оила қурмаганларга муҳаббатда омад кулиб боқади. Сиз романтик танишувни бошдан кечирасиз. Танлаганингиз одам қиёфасидаги фаришта дейишса, ишонаверинг. Бугун қисқа масофага уюштириладиган сафар, кичик харидлар хайрли кечади. Аёллар, қизлар ташқи кўринишига эътибор қаратиб қўйишни унутмасинлар.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    17 январ куни муҳаббатда олижанобликка ён беришингиз керак. Айниқса, оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизга ҳақиқий туйғу қандай бўлишини амалда исботланг. Оилали бўлсангиз, етакчиликка даъво қилманг. Бу нарса ортиқча ташвиш келтиради холос. Жамоавий тарзда бажариладиган ишлар кўпроқ даромад келтиради. Шу баҳонада кўзланган эзгу мақсадларга эришасиз. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    Зиммангиздаги ишга ижодий ёндошинг. Режаларни эринмасдан синчковлик билан назоратдан ўтказинг. Ўзингизга ишонган ҳолда иш тутинг. Қариндошлардан ёрдамингизни аяманг. Тўғри, оиладаги баъзи тасодифлар асабларингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин бу жанжаллашиш учун баҳона бўла олмайди. Муҳаббатда қайсарларча иш кўринг. Орзунинг ортидан қолманг. Унга эртами-кечми, барибир етиб оласиз.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    17 январда кимларнидир ранжитиб қўйган чиқсангиз, албатта узр сўранг. Ғурурни пастроққа туширинг. Янги жойга ишга жойлашган бўлсангиз, янги муҳитга кўникиш ҳаракатида бўлинг. Молиявий муаммолар, оила ташвишлари, рўзғордаги кемтиклар баравар бошингизга ёғилади. Сал ҳушёрроқ, ҳаракатчанроқ бўлсангиз, барчасини кўнгилдагидек адо этасиз. Кечқурун овқатланиш режимини бузмаган ҳолда кечки таомни истеъмол қилинг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    Муҳаббатда қалтис ўйинларни ўйлаб топишдан тийилинг ва жуфтингизга ҳақиқий туйғуларингизни ошкор этинг. Моддий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши мумкин. Иш жойингизда ҳаммаси рисоладагидек кечади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳар доимгидек дориларини вақтида ичишлари, эҳтиёткорона ҳаракатлар содир этишлари зарур. Хасталик қайталаниш палласида эканини сезиб қолсангиз, дарров чорасини топинг.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    17 январ куни ўтган кунлардаги сиз учун бўлмағур кўринган ишлар асосий даромадни ҳадя этиши мумкин. Муҳаббатда мулойим, меҳрибон ошиқ ролини ижро қилинг. Жуфтингизга, суйганингизга принципларингизни намойиш этишдан нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар қон босими сакраши натижасида ўзларини ёмон ҳис эта бошлашлари кутилади. Врач қабулига шошилинг. Кечқурун ёлғизликда дам олинг.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    Ҳаётга оптимистик назар билан боқинг. Акс ҳолда ўз хатоларингизни кўриб ҳам асабийлаша бошлайсиз. Бу эса оқибатда кўнгилсизликларга, хасталикларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Бугун ёшларга тажрибангизни ўргатинг, янги ишга кирган ҳамкасбларга иш, муҳит ва бошқа масалаларда маслаҳатлар беринг. Агар ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, мутахассис ёрдамида бу муаммога қарши кураш бошлашингиз ҳам мумкин. Саломатликни асранг.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    17 январда ҳамкасбларни танқид остига олишдан нари бўлинг. Бунинг ўрнига ўзингизга хос баъзи камчиликларни йўқ қилиш ҳаракатига тушинг. Бугун мўмай даромад олиш, банкдан катта миқдорда кредит олиш, йирик харидларни амалга ошириш муваффақиятли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг, иложи бўлса, парҳез бошланг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    Илгари ўзингиз учун қўрқинчли, ёқимсиз нарсаларга бугун реал назар солинг. Улар сиз ўйлаганчалик қўрқинчли эмас. Идеалнинг ортидан қувманг. Кун давомида алдовлар, фириб, ўғирлик каби ёқимсиз вазиятларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Кечқурун қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Ўйлаб ҳам ўтирмай, розилик билдиринг. Чунки бундай таклифлар ҳар куни тушавермайди. Саломатликни сақланг, меваларни, сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг, иммунитетни кўтаринг.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    17 январда олдинги сафларда бўлишингиз кутилади. Сиздаги шиддат, ғайрат ҳар қандай ишни дўндириш, ҳар қандай муаммони бартараф этишингиз учун кенг йўл очиб беради. Муҳаббатда ҳам худди шундай йўл тутсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Уй, машина таъмири, уй йиғиштириш, хўжалик ишларини адо этиш бугун омадли кечади. Кечқурун дўстлардан бири сизга қўнғироқ қилиб, кўнгилсизроқ хабар етказиши мумкин. Лекин бу хабарнинг сизга умуман алоқаси йўқ.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    Балиқ буржида таваллуд топганлар бугун туйғуларга, эмоцияга суянган ҳолда иш тутишлари керак. Ҳийла, найранг йўли билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Муолажалар олиш, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиш бугун қулай ва фойдали кечади. Зарарли одатларни ҳам айнан бугун ташласангиз, яхши бўларди.

    Манба: Hordiq.uz

    Яндекс.Метрика