Мунажжимлар башорати: 18 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 17-01-2018, 22:43
  • 1 584
  • Мунажжимлар башорати: 18 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Кунингиз тўс-тўполон билан ўтиши кутилади. Бу рамзий маънода, албатта. Шахсий ҳаётдаги ҳамда молиявий муаммоларни жуда тез фурсатда ижобий ҳал этиб ташлайсиз. Вазият шуни тақозо этади. Раҳбарлар билан кун давомида жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Аммо бу ишингизга умуман таъсир кўрсатмайди. Оила қурмаганлар яна бир «асал куни»ни бошдан кечиришлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Жуфтингизга эътиборни янада кучайтирмасангиз, орангизга совуқчилик тушиши эҳтимолдан холи эмас.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    18 январда иш масаласида омадингиз кулиши тайин. Лекин муҳаббатда бардошли бўлишингизга тўғри келади. Оила қурмаган бўлсангиз, шу нарса айни сизга тааллуқли. Ҳар қандай ишни адо этишда арзимаган имкониятдан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг ўтмишини зинҳор суриштирманг. Бу биринчидан, этикага тўғри келмайди, иккинчидан, орадаги қайноқ муносабатларга путур етиши мумкин. Кечқурун ёши улуғ қондошлардан бирининг иши билан бошқа шаҳарга сафар қилишингиз кутилади. Шахсий машинангиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    Қайсидир ишда ёрдам сўрашингиз кутилаётган одам билан учрашиб, гаплашишга шошилманг. Бундан барибир наф чиқмайди. Аксинча, бўладиган ёрдамнинг ҳам белига тепасиз. Билим олиш, малака ошириш ва ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодини намойиш этадиганлар учун 18 январ омадли кечади. Молиявий масалада принципларга таянган ҳолда иш тутсангиз, тез муддатда бойиб қолишингиз тайин. Фақат саломатлик ҳақида ҳам ўйлашни унутманг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    18 январ куни ўзингиз яхши тушунмайдиган ишларга аралашманг. Ўзгалар ишига аралашиш катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Пулни тежаб ишлатишда меъёрни ошириб юборманг. Шундай қилингки, ҳам тежамкорлик яхши кечсин, ҳам заҳирадаги пуллар маълум муддатга қадар етадиган бўлсин. Оиласизларнинг айримлари кечқурун романтик учрашувга чиқишлари кутилмоқда. Бу тез орада тўйга айланиб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун овқатланишда ниҳоятда сергак бўлинг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    Анчадан бери бирга ишламай қўйган, ҳатто, мулоқот ҳам юритмай қўяёзган одамлар билан орангизда масофа бўлишини таъминланг. Айниқса, бу тижоратчи ва тадбиркорларга тегишли. Яқинми, узоқми, ишқилиб, ўтмишга ҳадеганда қайтавермасангиз, янги ишлар, лойиҳалар учун кенг йўл очилади. Бугун спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш ва шамоллашдан сақланиш каби амаллар сизга катта фойда беради. Жуфтингиз билан янада аҳил бўлишга ҳаракат қилинг.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    18 январда энг қулай имкониятлардан фойдаланишни уддалай олмасангиз, шахсий ҳаётингизда жиддий омадсизлик келиб чиқади. Кўзланган эзгу мақсадларга етишда нафақат пул, балки етарлича билим ҳам керак бўлади. Агар ҳаммаси жойида бўлса, омад сиз тарафда деяверинг. Спорт мусобақаларда иштирок этиш бугун муваффақият келтиради. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши кутилмоқда.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    Муносабатларда мавжуд минусларни йўқ қилиш учун жуфтингиз билан жиддий гаплашиб олинг. Ҳеч нарсадан қўрқманг, туйғуларингизни ўзингизда сақлаб қолинг. Олис сафарга отланиш, организмни жисмонан зўриқтириш бугун яхшилик келтирмайди. Йога билан шуғулланиш эса аксинча фойда келтиради. Овқатланишда меъёрни билинг, спортли ичимлик ва шу каби зарарли одатлардан воз кеча боринг. Ишингиз компьютер билан боғлиқ бўлса, ҳаддан ташқари узоқ вақт ўтириб қолманг.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    18 январ куни тадбиркор бўлсангиз, янги шартномаларни имзолаш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришда сергак бўлинг. Йўқса, катта йўқотишга юз тутишингиз турган гап. Жуфтингиз билан муносабатларда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Вақтинча эмоцияни жиловлаб туришингизга тўғри келади. Олдиндан табиат қўйнида дам олиб қайтишни режа қилган бўлсангиз, режани бузишингиз зарур бўлади. Саломатлигингиз панд бериши кутилади. Албатта врач кўригидан ўтинг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    Атрофдагиларга яхшилаб, қулоқни динг қилган ҳолда назар солинг. Кимдир ўзингиз ҳақингизда гапираётгани, сизни муҳокама қилаётганига гувоҳ бўласиз. Башарти бу ёмонлашдан бошқа гап бўлмаса, дарҳол чорасини кўринг. Моддий аҳволингиз бугун яхшилана қолмаслиги мумкин. Бироқ заҳирадаги пуллар етарли. Ташвиш чекиб ўзингизни қийнамасангиз ҳам бўлади. Кечқурун дўстлар даврасида дам олишингиз кутилади. Ухлашга ётишдан олдин ёлғиз қолиб, эртанги кун режаларини хомчўт қилиб олинг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    18 январ куни шахсий ҳаётингизда кичик кўнгилсизликлар юзага келиши мумкин. Аммо сизда ирода кучи ҳам, сабр-бардош ҳам етарли. Уларни енгиб ўта оласиз. Молиявий масалада ҳам омадсизликка учрашингиз кутилади. Лекин бу йирик йўқотиш эмас. Кун давомида дўстлар даврасида дам олиш, спортзалда севимли спорт турингиз билан шуғулланишингиз, янги парҳезни ўйлаб топишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Гап саломатлик ҳақида кета бошласа, сира эринманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    Бугун барча истакларингиз ҳам амалга ошавермайди. Айниқса, ижобий ҳал бўлишига қаттиқ ишонган истакларингиз амалга ошмаслиги ёмон-да. Раҳбарият билан ўтадиган суҳбат ҳам қандайдир зерикарлидек туюлади. Бу ҳам етмагандек, маошингиз оширилишини талаб қиласиз-у, балога қоласиз. Бундай вазиятлардан чиқиб кетишнинг ягона йўли бошқа иш топиш эканини унутманг. Кечқурун хаста қондошлардан хабар олиб, кўнгилларини кўтаринг. Бунинг савоби чексиз бўлади.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    18 январда жуфтингиз билан орангиздаги баъзи тушунмовчиликларга нуқта қўйилади. Кўп вақт уйқусиз кечган кечалар нари чекинади. Овқатланишда оғир ҳазм бўлувчи таомлардан нарироқ юринг. Ортиқча вазндан шикояти борлар бу тавсияларни бир умрга ёдлаб олишлари зарур. Мабодо ортиқча вазн орттириб улгурган бўлсангиз, тез диетолог қабулига боринг.

    Манба: Hordiq.uz

    Яндекс.Метрика