Муваффақият белгилари ҳақида 5 афсона

  • Ҳаёт тарзи
  • 19-01-2018, 07:06
  • 343
  • Муваффақият белгилари ҳақида 5 афсона
    Бадавлат инсон образи одатда зеб-зийнатлар, ҳашаматли яхталар, қимматбаҳо костюмлар ва замонавий гаджетлар билан боғланади. Чиройли ҳаётга интилиш мумкин ёки - шунчаки яхши таъминланган ҳаётга. InsiderPro шубҳасиз муваффақият белгиларидек туюлган бир неча жиҳатлар ва бундай эмаслигини исботловчи машҳур кишилар ҳақида маълумот берди.

    1. Муваффақиятли одамлар қиммат ва замонавий кийимларда юришади


    Ҳеч қандай гаджетлар, шубалар ва тилла тақинчоқлар аслингиздан-да муваффақиятли кўринишга ёрдам бермайди. Марк Цукербергга бир қаранг - у бир хил кулранг футболкалар ва оддий шиппакларда юради, бироқ ҳеч ким унинг бадавлат ва муваффақиятли инсон эканига шубҳа қилмайди.

    2. Муваффақиятли кишилар албатта олий маълумотли бўлиши керак

    Ҳойнаҳой шундай гапларни эшитгандирсиз: олий маълумоти бўлмаган кишилар камроқ пул топишади, бундайлар муваффақиятга умид қилишмаса ҳам бўлади. Apple асосчиси Стив Жобс университетни тугатмаган энг машҳур ишбилармон бўлса керак. У коллежда ҳам вақтини бекорга кеткизмаган - Жобс ўз компьютеридаги фойдаланувчи интерфейсини кампус дастрўмолларидаги каллиграфик ёзувлардек чиройли қилишни истагани ҳақида ёзган.

    3. Муваффақиятли одамлар ишлашмайди

    Илон Маск деярли 20 миллиард доллар эгаси, бироқ у ўзининг беш компаниясини ривожлантиришда давом этмоқда. У кунига камида 12 соат ишлайди. Бадавлат кишилар пулларни сарфлаш билан эмас, пул ишлашда давом этиш билан шуғулланишади: улар бу йўлда ўз лойиҳаларини илгари суриб, янги даромадли ғоялар ишлаб чиқишади.

    4. Муваффақиятли кишилар қимматбаҳо уйлар харид қилишади

    Афсонавий инвестор ва миллиардер Уоррен Баффет ҳали-ҳануз 1957 йилда 31 минг долларга сотиб олган уйида яшайди, жамоатчилик транспортида ҳаракатланади ва бриж ўйнайди — ҳеч қандай вилла, хусусий самолётлар ва зиёфатлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Баффет айнан шунча бойликка эга бўлиб туриб, уни кўз-кўз қилишга интилмаслиги билан аксариятнинг ҳурматини қозонган.

    5. Муваффақиятли кишилар энг қиммат автомобилларда ҳаракатланишади

    Улар ҳашаматли, лекин у қадар қулай бўлмаган автомобилларга пул сарфлагунича бошқалар нарх ва сифат нисбатига қарайди. Масалан, Alibaba империяси асосчиси Жек Манинг коллекциясида Хитойнинг ўрта ўлчамлардаги кроссовери мавжуд, у Ferrari ва Bugatti'дан бир неча баробарга арзон - 25 минг доллардан камроқ.

    Хулоса
    Ҳеч қандай ҳашаматли, қиммат ёки нуфузли буюмлар сизни муваффақиятлироқ қилиб кўрсатмайди — ҳатто атрофдагиларнинг кўз ўнгида ҳам.

    Суҳбатдошларингиз ёки иш берувчиларни ажаблантирмоқчи бўлсангиз, курсларга ёзилинг, кўникмаларингизни ривожлантиринг ва доимо қандайдир янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг. Меросни қўлга киритиб, дўконларга боргингиз келса, шу пулларни оқилона сарфлашнинг иложи борми ёки йўқ - ўйлаб кўринг. Мукофот пулига янги автомобиль олишни хоҳласангиз, энг сўнгги русумдагисининг кетидан югуришга шошилманг, яхшиси унча қиммат бўлмаган, лекин ишончли моделларни кўздан кечиринг.

    Яндекс.Метрика