12:02 / 20.01.2018
6 008

Тақдирдан нолиган эмасман...

Тақдирдан нолиган эмасман...
Тақдирдан нолиган эмасман,
Тақдирнинг ҳукмида яшадим.
Мен аниқ биламан. Мен севдим.
Мен аниқ биламан. Яшнадим.

Ўзига қул қилмади ҳаёт,
Менга учқур қанот берди у.
Кўнглим менинг эркин ва озод,
Қанотларим қудрати орзу.

Хотиралар қийнамас мени,
Бахтли онларимдан даракдир.
Неки бўлса, бари меники,
Ҳаёт ишонч тўла юракдир.

Манба: mulohaza.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тақдирдан нолиган эмасман...