– “Бахтлимисиз?”! “Албатта, бахтлиман!”. Лекин… нигоҳлар ер чизди.
– Бу дунёда бахтлилар ҳам кўп аммо… Ким унинг қалбига қулоқ солади?
Юрагидаги дардни ким ўқий олади?
Кимдир бойлик йиғиб бахтли, бироқ тирноққа зор…
Кимнингдир барча нарсаси етарли, аммо соғлиги йўқ.
Кимнингдир уйлари қасрмонанд, аммо фарзанд бозори қайнамайди. Кимга қолади бу уй-жой билмайди. Ҳатто фарзанд ҳам асраб олмаган.
Кимдир бола чақа, машина, ҳовли жой, катта мансабга эга, аммо кўнгилдаги инсон билан яшаб ўтмайди.
Бахт ҳеч ҳачон тўкис берилмаган.
Бахтлиман, деганларнинг кўзига боққанмисиз? Кўрганмисиз кемтик шодлик учқунларини? Чунки бир кам дунё бу. Агар тўла-тўкис бўлганда инсон чинор умрини яшармиди?!
Инсон “Бахт” изидан югуради. “Бахт”ни қувлаб уни ушлай олмай қўли очиқ кетади. Лекин бахтли бўлишга ҳаракат қилиш-инсон умрига мазмун ато этади.
Ҳа бу дунёда барча инсонга бахт, бахтиёрлик, аҳиллик, хурсандчилик ва тотувлик насиб этсин.
Мастурахон НАСРИДИНОВА
Манба: mulohaza.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади