Лондонлик олимлар тушкунлик ва сиқилишдан халос бўлишнинг осон чорасини топишди

  • Ҳаёт тарзи
  • 21-01-2018, 13:05
  • 777
  • Лондонлик олимлар тушкунлик ва сиқилишдан халос бўлишнинг осон чорасини топишди
    Маълум бўлишича, йигирма дақиқа давомида уй йиғиштириш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шунингдек, тадқиқот мобайнида уй билан боғлиқ бўлмаган жисмоний фаоллик инсоннинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлигига наф келтириши аниқланган.

    Масалан, руҳий муаммоларга спорт билан ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта шуғулланган кишилар умуман шуғулланмаганларга нисбатан 33 фоиз, уй ишлари билан ҳафтасига бир марта бўлса ҳам фаол шуғулланганлар бундай юмушлар билан машғул бўлмаганларга қараганда 20 фоиз камроқ дуч келишар экан.

    Олимларнинг таъкидлашича, уй юмушлари билан юқори кайфиятда, камида йигирма дақиқа банд бўлиш лозим. Ушбу маром юрак ва қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Зотан, бу биологик омиллар тушкунлик (депрессия)ни келтириб чиқаради.
    «Ирфон» тақвимидан олинди.

    loading...
    Яндекс.Метрика