Фарзандингизни "гений қиладиган" 10 та ҳолат...

  • Ҳаёт тарзи
  • 22-01-2018, 17:32
  • 1 522
  • Фарзандингизни "гений қиладиган" 10 та ҳолат...
    “Sony” корпорацияси асосчиларидан бири Масару Ибука “Уч ёшдан сўнг кеч” номли китобида, уч ёшли бола ўйин чоғида улғайганида жуда кўп вақт сарфлайдиган ишларни ўзлаштириши ёзилган. Юриш, конкида учиш, сузиш... Борди-ю эҳтиётлайвермай, ёрдам берилса, фарзандингиз бир вақтнинг ўзида шуларнинг барини ўрганиши мумкин. Қуйида боланинг гений бўлишига тўсқинлик қиладиган ота-оналарнинг 10 қўрқуви ҳақида тўхталамиз...

    1. “Фантазия”
    “Ўйлаб топма”, “бўлмағур гап” каби ишончсизлигингиз билан бахтли болаликни таъминлаган бўлажак замонавий ака-ука Грим ва Уолт Диснейларни йўққа чиқарётганингизни биласизми? Аксинча, фарзандингиздаги “фантазия”ни ривожлантириш учун атрофдаги вазиятлардан эртак, сценарий, қаҳрамонлар феъл-атворини тўқишга йўналтиринг. Самимий “фантазия” қилишни бошласангиз, ўзингизни тўхтата олмайсиз, ишонаверинг. Келажакда, она-бола, ота-бола ҳаммуаллифлигидаги эртак китоблари сотувга чиқса ажабмас.

    2. Саёҳат
    4 ёшли болани маҳорат билан сальса рақсини тушаётганини кўриб, “истеъдод берилган-да”, дейиш билан чекланасиз. Ва болангизни “югуриб, чарчаган”, дея болалар майдончасидан уйга қўлда кўтариб борасиз. Аслида эса ҳамма гап машқда. Инстаграмда оилавий дам олаётган оиланинг расмларини кўриб, яна ўзингизни оқлайсиз. Аввалига “болаларим ёш, коляскада юриш ноқулай”, дейсиз. Фарзандлар улғайгач, “шунча бола билан бораманми?” дейсиз. Яна таъкидлаймиз: ҳамма гап машқда! Бола билан бир ойда бир қилинган сайр катта-катта натижаларни беради, ўйлаб кўринг.

    3. Қийин сюжетлар
    “Бўғирсоқ”, “Қизил қалпоқча” каби сюжетларни такрорлаш боланинг дунёқараши учун жуда муҳим. Қисқа сюжетлар эса боланинг сўз луғати танқислигига олиб келади. Шу боис уйқу олдидан “Дюймовочка”, “Қирол шер” каби қийин сюжетли аудиоспектаклларни эшиттиринг ё китобидан ўқиб беринг. Ҳеч қанча вақт ўтмай, сўз бойлиги яхшигина ортганига гувоҳ бўласиз.

    4. «Қийин» мусиқа
    Масару Ибука ўз китобида боланинг уч ёшгача бўлган вақтида дунёни ўрганиши учун кенг имконият берилиши лозимлигини таъкидлаган. Масалан, мусиқали ўйинчоқлардан чекламанг. Бу жараёнда болангизни опера ё жазни тушунмаслигини инобатга олманг. “Айиқ қулоғини босиб олган”, дея боладаги эшитиш қобилиятини ривожлантириш ҳақида ўйламайсиз. Чунки ота-оналарнинг ўзида бу қобилият ҳам, қизиқиш ҳам йўқ. Ибука китобида доктор Шиничи Сузукининг “Истеъдодни тарбиялаш” методини келтириб ўтган. Сузуки ўз методи орқали оддий болалардан мусиқий генийларни тарбиялаган.

    5. Жониворлар
    Қўпол, бефаросат каби сўзларни ақлий ривожланмаганларга нисбатан ишлатилиши қулоққа чалинади. Ҳеч қайси ота-она фарзандига нисбатан бу “таърифлар”ни эшитишни истамайди, албатта. Ақлий ривожланишни боланинг жониворлар билан мулоқоти таъминлашидан хабарингиз борми? Идеал усул – уй ҳайвонларини боқиш. “Тишлаб олади”, “инфекция юқтиради” каби гаплар билан болангизни жониворлар билан мулоқотини чеклаш сиз учун энг осон йўл. “Кўчадаги итларни силама” ёки “вой, ахлат олдида мушукча юрибди, ушлаб кўрасанми?” деган гапдан қай бирини танлаш ўз қўлингизда... Биргина қишда қушларга емак жой ясашни ўргатиш орқали болани эҳтиёткорлик ва бошқа жонли жонзотларни ҳис қилишни ўргатган бўласиз.

    6. Зираворлар

    Ёзувчи Памела Друкерман ўз китобларида гастрономик таъмлар болаликдан, ҳатто қўшимча овқатлар орқали ривожланишини таъкидлаган. Кўпчилик давлатлардаги боғчаларда болалар оддий таомнома билан чекланган. Лекин авваллари Франция боғчаларида болаларга турли пишлоқлар, ҳар хил зираворли таомлар берилган. Болалар ва катталар менюси ажратилмаган. Аччиқ ва ўткир овқатлар бундан мустасно, албатта. Масалан, райҳон ё долчин қўшилган лимонад, узоқ сайрдан сўнг занжабил қўшилган чой боладаги дунёқарашни кенгайтирибгина қолмай, нозик таъм шаклланишига ҳам сабаб бўлади.

    7. Шишa буюмлар
    Бола тарбиясидаги ишончингиз шиша орқали ҳам дунёни англашига пойдевор бўлади. Масалан, исталган ёшда шишали ўйинчоқни арчага илишга рухсат беринг. Лекин бу уларни назоратсиз қолдиринг, дегани эмас. Ишонч ва сабрингиз орқали болангиз маҳоратга эга бўлади.

    8. Пичоқ
    Тарбиядаги энг муҳим омил – болага ишониш. Интеллект бармоқ учида жойлашгани эса ҳамма оналарга маълум. Лекин оналар шу бармоқларни ўткир тиғли анжомлардан ҳимоялашади. Памела Друкерман ўз китобида “Француз болалари овқатни сачратмаслигини кузатганман”, деб ёзган. Боиси улар ошхона жихозларидан моҳирона фойдаланишади, ҳатто пичоқдан ҳам. Бу болаларга ўргатилганми? Йўқ! Улар болалар учун мўлжалланган қошиқ, санчқи, десерт пичоғи орқали катталарга тақлид қилиб ўрганишган. Бундай анжомлар билан жароҳатланишмайди. Бироқ яхшигина кўникмага эга бўлишади.

    loading...
    Яндекс.Метрика