01:26 / 24.01.2018
9 259

Соат нечада туғилгансиз? Туғилган соатингиз характерингизни белгилайди...

Соат нечада туғилгансиз? Туғилган соатингиз характерингизни белгилайди...
Инсоннинг қандай характерга эга бўлиши, унинг шаклланиши ўша одамнинг соат нечада ва қандай ҳолатда туғилганига ҳам боғлиқ бўлади. Сиз ҳам ўзингизни соат нечада туғилганингиздан хабарингиз борми? Агар жавобингиз ижобий бўлса, қуйидаги таърифдан ўзингизга тегишлисини топиб ўқинг.

24.00 дан 2.00 гача туғилганлар сабрли, интилувчан ва ҳар нарсага қизиқувчан бўлишади.
2.00 дан 4.00 гача туғилганлар табиатан пишиқ, ўз фойдасини кўзлайдиган, икки томонлама иш кўрадиганлар.

4.00 дан 6.00 гача туғилган инсонларда ватанпарварлик руҳи жуда баланд, дангалчи, ростгўй ҳамда ҳақиқатгўй одамлардир.
6.00 дан 8.00 гача туғилганлар кенг тасаввурга эга, орзуманд ҳамда бироз хаёлпарастроқ бўлади.

8.00 дан 10.00 гача туғилганлар фактлар билан иш қилишни ёқтирадиган, аниқ мақсадли, жозибали инсонлардир.
10.00 дан 12.00 гача туғилганлар карееристлар ва шуҳратпараст, иззатталаб, мулозаматни яхши кўрадиган одамлар.

12.00 дан 14.00 гача туғилганлар таваккал қилишни севишади, саргузаштларни ёқтиришади.
14.00 дан 16.00 гача туғилганлар меҳнатни севишади, қийин вазиятлардан осонгина чиқиб кетишади.

16.00 дан 18.00 гача туғилганлар тинчликсевар ва яхши одамларни қадрига етадиган инсонлар.
18.00 дан 20.00 гача туғилганлар кучли руҳиятга эга инсонлар.

20.00 дан 22.00 гача туғилганлар бироз шошқалоқ, тиниб тинчимас одамлардир.
22.00 дан 24.00 гача туғилганлар ички дунёси тарафдан бироз файласуфроқ, лекин ташқи оламида эса ўзига бўлган ишончи бироз кам.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соат нечада туғилгансиз? Туғилган соатингиз характерингизни белгилайди...