11:34 / 24.01.2018
13 097

«…Уни йўқотмаслик учун хўп рўмол ўрамайман, намоз ўқимайман, худони сизга алмаштирдим деб телеграмда ёздим…»

«…Уни йўқотмаслик учун хўп рўмол ўрамайман, намоз ўқимайман, худони сизга алмаштирдим деб телеграмда ёздим…»
Савол: Ассалому алайкум. Мен оилали бўла туриб бир эркакни севиб қолдим. У ҳам оилали. Унга рўмол ўраб, намоз ўқишим ёқмади. Уни йўқотмаслик учун хўп рўмол ўрамайман, намоз ўқимайман, худони сизга алмаштирдим деб телеграмда ёздим. У буни ўқиди. Бир оздан сўнг ўзимга келиб Эй Худо тавба қилдим, ўзинг кечир нима қиляпман деб ёзганимни ўчирдим. У билан алоқани узиб тавба қиляпман. Бу қандай гуноҳ, мен диндан чиқдимми, муртадманми, ширк бўлдими. Энди тавбам қабул қилинмайдими. Нима қилай? Илтимос жавоб беринг. Раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Сиз жуда ҳам катта жиноят қилгансиз. Аслида номаҳрам билан бундай гаплашиш ҳаромдир. Оилали бўла туриб, бу ишни қилиш ҳаром устига яна хиёнатдир. Бир фосиқни деб рўмол ва намоздан воз кечиш гуноҳи кабирадир. “Худони сизга алмаштирдим” дейиш куфрдир. Агар шу ҳолатда вафот этганингизда жаннат сизга ҳаром бўлар эди. Аллоҳ сизга раҳм қилиб қилиб умр берибди. Сиз тезда Аллоҳ таолога астойдил тавба қилинг. Бу жиноятингиз учун йиғланг. Бу ишни асло такрорламанг! Аллоҳ раҳматидан умидвор бўлинг!
ЎМИ фатво ҳайъати.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «…Уни йўқотмаслик учун хўп рўмол ўрамайман, намоз ўқимайман, худони сизга алмаштирдим деб телеграмда ёздим…»