Туйғуларим бошласа исён, яна сизни эслайман, жоним… Аслида-ку, сизни хотирламаган куним йўқ. Мудом ёдимда, ширин хаёлларимда яшайсиз. Бироқ неча кундирки, тушларимда кўринмайсиз. Сизни излаб муҳаббатга лиммо-лим куйнинг қирғоғига бордим, маҳзун таронадан нажот излаб, охиригача тинглашга, даво топишга муштоқ эдим. Қўшиқ бошланиши билан кўзимдан марварид доналари тўкилди. Бу мен эшитаётган куй ниҳоятда сокин ва қалбни эзгувчи бўлгани учун эмас. Йўқ, асло ундай эмас! Кўз ёшларим хотиралар сабаб юзимни ювмоқда. Айни шу дам мендан анча олисда эканингиз, қалбим эса ҳувиллаб қолганини ҳис этдим. Аммо истаганимдай нажот топганимча йўқ. Ҳамон соғинч минбарида не дейишни билмай, ўйчан турибман. Аммо бир нарса борки, уни сира рад этиб бўлмайди. Ой ҳеч қачон ярим ҳолда бўлмагай, ошиқ фақат ишқда ўртанмагай. Ҳали яхши кунларимиз бисёр, ҳали қанча учрашмоғимиз бор. Ой мисоли бу икки қалб бирлашганда, бизнинг қўшиғимиз — бахт куйи бутун коинотда янгарагай. Мен бунга ишонаман…
ДУРДОНА
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди