21:50 / 31.01.2018
13 603

Мунажжимлар башорати: 1 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 1 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кун сиз учун ўтган кунлардагига нисбатан бироз оғир кечади. Кун давомида нафақат асабийлашиш, балки қариндошлар билан қайсидир масалада жанжаллашиб олишга ҳам улгурасиз. Ижод кишилари аксинча муваффақиятга эришишлари, бажарилган янги иш учун раҳбарларнинг олқишига сазовор бўлишлари кутилмоқда. Муҳаббатда тўғрисўз ва ҳаққоний бўлинг. Шундай йўл тутингки, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан шубҳаланмасин. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 февралда сизни бир қатор мушкулотлар кутиб туриши мумкин. Аммо шахсий ҳаётда бунинг акси. Кўплаб ёрқин ва ёқимли ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Мабодо бўшашсангиз, молиявий масалада ҳам муаммолар кўндаланг туриши ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар ҳамкорлар фаолиятига алоҳида назар ташлаб қўйишлари тавсия қилинади. Кечқурун қизлар ва аёллар гўзаллик салонига бориб келишлари, гардеробга яна бир янги кўйлак қўшишлари мумкин. Бунинг учун моддий аҳволингиз тўлиқ жавоб бера олади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Жиддий хатоликларга йўл қўйишни истамасангиз, ҳар бир айтадиган сўзингизни мулоҳаза қилгачгина тилингизга кўчиринг, ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Баъзи ишларда вазият сизнинг фойдангизга юзага келмаслиги мумкин. Бироқ бундан фожиа ясашга асос йўқ. Ҳаёт давом этмоқда. Ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Миянгизга қуйилиб келган янги ғоялар сизга ҳам маънавий, ҳам моддий тўкинлик ҳадя этади иншооллоҳ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 феврал куни нимаики ишга қўл урманг, фойда ола бошлайсиз. Бу афсонавий вазият-ку! Бундай вазиятларни қўлдан беришга ҳаққингиз йўқ. Ҳаракатингизни қилиб қолинг! Янги танишувлар бугун сизга яхшилик келтирмайди. Шунинг учун ким биландир танишишга тўғри келса, бирор сабаб топиб аста кетиб қолганингиз маъқул. Айниқса, қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари билан бўлиб ўтадиган танишув оқибатда юзингизни ерга қаратиши турган гап. Саломатлигингиз панд бериб, асаблар қақшаши кутилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дарҳол профилактикани бошлайверинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингиз шу қадар ёрқин кечадики, феврал ойининг охиригача эслаб юрасиз. Пича сабрли бўлсангиз, кун мобайнида сиз учун жуда қимматли бўлган инсон қўнғироқ қилиши мумкин. Ишхонада ҳамкасблар билан баҳслашиш шарт эмас, ён берсангиз тўғрироқ бўлади. Кечқурун дўстларданми, танишларданми бири сизни зиёфатга таклиф қилиши кутилмоқда. Зарарли одатларни бошлаб қўймаслик учун бу зиёфатни инкор қилганингиз маъқул.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 февралда ҳар қандай муаммони осонликча ҳал этиш имконига эга бўласиз. Фақат муаммога тўғри яқинлаша билсангиз бас. Руҳан тетик бўлиши интилинг, ҳар бир воқеа-ҳодисага тўғри баҳо беринг. Шунда вазият сизнинг фойдангизга ишлай бошлайди. Кечқурун дўстлар даврасида кўнгил ёзиш, саёҳатга чиқиш ва романтик учрашувлар муваффақиятли ва ёқимли кечади. Сурункали хасталикка чалинганлар муолажалар бошлаш фурсати етганини эсга олиб қўйсалар зиён қилмайди. Ҳасадгўйлардан нарироқ юринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кун бўйи умр осмонингизда булутлар кўзга ташланмайди. Омад ва эзгулик қуёши заррин нурларини фақат сизнинг бошингизга ёғдира бошлайди. Моддий масалада муаммо куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши мумкин. Лекин йирик харидларга қўл уришингиз тавсия этилмайди. Бугун кечқурун спортзалга бормаганингиз дуруст. Акс ҳолда дафъатан ўзингизни ёмон ҳис эта бошлашингиз эҳтимоли бор. Овқатланишда меъёрга амал қилинг. Ўтаётган ҳар бир дақиқангиз учун шукр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 февралда муаммо деганларини тўлиқ бартараф этиш учун бироз кутишингизга тўғри келади. Қулай имконият пайдо бўлиши билан дарҳол ишга тушасиз-у, қойиллатасиз. Муҳаббатда муаммо кўзга ташланмайди. Фақат жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан кўпроқ романтика кутишини унутмасангиз бас. Ахир, танишганингизда дастлабки лаҳзалар романтика билан бошланганди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Имкон топилса бироз вақт ёлғиз қолиб келгуси режаларни чамалаб олинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун сизни кўпроқ молиявий муаммолар қийнаши мумкин. Режалар буткул ўзгариб, йирик харидларни амалга ошириш, яна аллақаёқларга пул юбориш, алламбалоларга пул сарфлаш сизни ҳолдан тойдириши мумкин. Аммо эрталабдан шунга ўзингизни руҳан тайёрлаб олсангиз ҳаммаси яхши бўлади. Кун давомида яқин дўстларингиздан бирига ё бошқа уйга кўчиб ўтиш, ёки уй таъмирида яқиндан кўмаклашишингиз мумкин. Кечқурун руҳан дам олиш учун тоза ҳавода сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 февралда кўпчилик билан турли мавзуларда мулоқот қилишингизга тўғри келади. Лекин ўзингиз танимайдиганлар билан яхшиси суҳбатлашманг. Улар сизни ёмон йўлларга бошлаб кетиб қолиши ҳеч гап эмас. Молиявий масалада жуда сергак ва эҳтиёткор бўлсангиз, кейин афсусда қолмайсиз. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланадиганлар учун бугунги кун жуда самарали ва хайрли кечади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун сизнинг кунингиз. Шундай кунни анчадан бери орзулардингиз. Ҳамма ишлар режа бўйича кечади. Улар узоқ кутдирмай, сизга моддий наф келтира бошлайди. Шахсий ҳаётда жуфтингизга ўз фикрингизни, позициянгизни исботлашга ҳаракат қилманг. Шунда муносабатларга путур етмайди. Иммунитетни кўтариш учун мевалар истеъмол қилинг, муздек сувда чўмилиш амалини ўзлаштира боринг. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилинг. Агар ўсал ётган қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг, савоби тегади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 феврал куни кайфиятингиз шу қадар ёмон бўладики, юрагингизга ҳеч нарса сиғмай хуноб бўлишингиз мумкин. Ҳатто, суюкли инсонингиз ҳам аҳволингизни кўриб қўрқиб кетиши турган гап. Ўзингизни қўлга олинг. Ёруғ дунёда барча меҳмон. Меҳмондорчиликни рисоладагидек ўтказинг. Дам олиш, севимли хобби билан банд бўлиш ва йога машқларини бажариш бугун унумли ва ёқимли кечади. Бассейнда чўмилиш ва спортзалга бориш ҳам ортиқчалик қилмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 1 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?